"Андижон-Наманган-Қўқон" шаҳарлараро қатнаётган йўловчи поездлари халқимизга беминнат хизмат кўрсатувчи қулай ва арзон транспорт воситаси ҳисобланади. Жамоат транспортида юриш қоидаларига риоя этиш ғоят муҳим саналади. Айниқса, вагонда, ҳатто у кириш йўли (тамбури) бўлса ҳам сигарет чекиш, нос туфлаш қонун билан тақиқланган. Афсуски, айримлар амалдаги тартибларни менсимайдилар. Биргина мисол. "Андижон-Наманган-Қўқон" шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездида кетаётган наманганлик Элёр Хайитов ана шундайлардан бўлиб чиқди. Вагонда сигарет чекиб қоидаларга риоя этмади. Шунинг учун қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 122-моддаси 1-қисмига асосан жарима солиниб, маъмурий баённома тузилди.

Жамоат жойларида сигарет, нос чекишдек салбий иллатларнинг олдини олиш барчамизнинг кундалик ишимизга айланмоғи керак.

Жасур ЭРМАТОВ,

транспортдаги ИИБ ЙПКБ МБ ходими.