Биз никотин ўрнини босувчи терапия ёрдамида чекишни ташлаш хусусида маслаҳат бермоқчимиз. Булар фақатгина никотинга тобе бўлганлар ва чекишни ташлашга қатъий қарор қилганларга тавсия этилади. Бир кунда 15 та ва ундан кўп сигарета чекадиган, уйқудан уйғонгандан кейин ярим соат ичида яна қайта уни тутатадиганлар учун фойдали. Кунига 10 тадан кам тамаки чекадиганларга фармакологик терапия тавсия қилинмайди. Бундай ҳолатларда ҳумор қилиш симтомлари рўй бермайди, аксинча, маслаҳат олиш орқали чекишдан воз кечиш мумкин.
Никотин ўрнини босиш учун пластирлар ёки сақичдан фойдаланса бўлади. Бу йўл билан чекишдан воз кечмоқчи бўлган инсон кимёвий бирикмаларсиз никотин миқдорини олади. Пластирни барча чекишни ташламоқчи бўлганларга тавсия қилиш мумкин, чунки у хавфсиз ҳисобланади. Лекин оғир ҳолатларда таркибида никотин моддаси сақловчи (мкт) сақичлар каби фойда қилмайди.
Никотин ўрнини босувчи терапияни 8 ҳафтадан кам бўлмаган ҳолатда ўтказиш, кучли пластирдан бошлаш керак. Кейинчалик ундан чекишга иштиёқ туғилганда фойдаланса ҳам бўлади.
Чекишни мувафаққиятли ташлаш ҳақида гапирилганда, биринчи ўринда тамакига психологик тобеликдан қутулиш тушунилади. Тамаки уларда ёлғон ҳимоя, мустақиллик туйғусини туғдиради, ишдан чиқишига ёрдам беради. Воз кечганлар нима иш қилишни билмай қоладилар. Бундан ҳолатларда бемордан ундаги кечаётган ҳолатларни (абстиненция симптомларини) тушунтириб айтиб бериш сўралади:
- енгиб бўлмас чекиш зарурияти;
- тез қўзғалувчанлик;
- очлик ҳисси;
- безовталик, фикрни жамлай олмаслик;
- уйқунинг бузилиши;
- бош айланиши;
- мушакларда оғриқ;
- кўп терлаш;
- ич қотиши ёки кетиши.
Юқоридаги ҳолатлар чекишни ташлашнинг 2-3 кунида авж олади. Кейинчалик 2-3 ҳафта давомида йўқолиб боради. "Никотинга очлик" 5-10 дақиқа кечади-ю, кейин ўтиб кетади.
Пассив чекувчилар чекувчи атрофидаги инсонлар ҳисобланишади. Улар тутуннинг заҳарли таъсирига ўз ихтиёрлари билан боғланган эмаслар. Пассив чекувчиларга чекувчининг аёли, болалари, дам олиш масканлари ходимлари, ҳамкасблари, бекатда турган инсонлар ва кутубхонадагилар кирадилар. Агар чекувчилар 30-40 фоизни ташкил этишса, аҳолининг қолган қисми у ёки бу даражада пассив чекувчилар бўлиб қоладилар.
Пассив чекишнинг зиёни актив чекишдан асло кам эмас:
- болаларда бронхиал астма ва бронхит билан касалланиш ошади;
- ёш болалар ўлими кўпаяди;
- аёллар юрак қон-томир касалликлари билан икки баравар кўп касалланади;
-гиперхолестеринемия билан касалланган болаларда эрта атеросклероз ривожланишига олиб келади.
Пассив чекувчилар ўз ихтиёрлари билан тамаки тутунини организмга киришига тўсқинлик қила олмайдилар, лекин шу вақтда чекишни ташламоқчи бўлган оила аъзолари ва ҳамкасбларини қўллаб-қувватлаши мумкин.
Абдунаби ЭШОНЖОНОВ,
вилоят наркологиядиспансери врачи.
Ҳамидулло АЪЗАМОВ,
фельдшер.