Вилоят қон қуйиш марказида Халқаро донорлар куни муносабати билан ташкилланган байрам тадбирида вилоятимизнинг шаҳару қишлоқларидан ўз хоҳиш-истакларига кўра ташриф буюрган кўплаб донорлар шарафланди. Шу куни уларнинг юз-кўзларида қилаётган савобли ишларидан мамнунлик ифодасини илғаш қийин эмасди. Чунки донорларнинг соҳовати туфайли кимнингдир ҳаёти сақланиб қолинмоқда, умри узаймоқда, кимнингдир отаси, онаси, ака-укасию, фарзанди соғломлар сафига қўшилмоқда.

Ўрта тиббиёт ходимлари орасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган  "Ҳамшира-2017" кўрик-танловининг вилоят босқичи якунланди.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди. Болалар саломатлигини муҳофаза этишга ихтисослашган тиббиёт муассасаларида ҳам байрамга бағишланган турли хайрия тадбирлари ўтказилди.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ғоят ҳаяжонли кечди. Эрталабданоқ ҳовлидаги майдонча байрамона безатилди. Тадбир ташкилотчиларининг тараддуди аввалдан бошланганлигини пайқаш қийин эмасди. Саҳнабоп кийимларда қатор-қатор ўғил-қизларнинг даврани тўлдириши, уларнинг намойиш этадиган дастурдаги ҳаракатлару қўшиқларни машқ қилиб такрорлаб, устозларидан маслаҳат олиб туришлариёқ бу меҳмонлар болажонларга шодлик улашишга астойдил бел боғлашганидан далолат берарди. Айни дамда марказда даволанаётган кичик беморлар катта қизиқиш билан шу даврага талпинишарди. Ҳатто кичкинтойларнинг ота-оналаригача улар билан биргаликда майдонни қуршай бошлашганди.

Поликлиника деганда туманлар марказидаги ягона тиббий маскан кўз олдимизга келарди. Эндиликда шаҳар билан қишлоқнинг фарқи бу соҳада ҳам йўқотилди ҳисоб. Негаки, 2017 йилдан янги муассаса ташкил этилди. Унинг номи қишлоқ оилавий поликлиникасидир. Қисқартма ҳолатда ҚОП дейишга тилимиз ўрганиб боряпти. Демак, ҚВП ва ҚОПлар ҳозирда қишлоқ халқи саломатлигини сақлашда бирламчи тизим сифатида давлатимизнинг доимий эътиборида.