Оналар ва болалар саломатлигини

муҳофаза қилиш халқ учун қулай тизимдир.

Вилоятимиз шаҳар ва туманларида ташкил этилган кўп тармоқли марказий поликлиникаларда инсонларнинг соғлиги тиббий назорати долзарб вазифага айланган. "Саломатлик ҳафталиги", "Патронаж ойлиги" доирасидаги тиббий кўрикларда бир вақт­нинг ўзида ташхислаш, маслаҳат бериш, даволаш тўғрисидаги тушунтириш ва муолажалар ўтказилмоқда.

Учқўрғон туманидаги 42-сонли Яшиқобод қишлоқ оилавий поликлиникасида ташкилланган вилоят анжумани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати билан юзма-юз мулоқот тарзида ўтказилди. Анжуманга таклиф этилган ҚОП ва ҚВП мудирлари дастлаб тиббиёт муассасасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Вилоятда шу мавзуда ўқув ташкилланди

Маълумки, инсон саломатлиги аввало озодаликка, айниқса, тери парваришига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу эса шифокор мутахассис ва лабо­рант­лардан янада кўпроқ ўқиш ва жойларда ҳамкасбларига ўргатишни тақозо этади.

Қон организмда энг муҳим жараёнларнинг иштирокчиси ҳисобланиб, тана ҳужайраларигача озиқ моддалар, айниқса, ҳаво билан тў­йиниш мана шу мўъжизавий суюқлик орқали амалга ошади. Унинг ўрнини ҳеч қайси дори воситаси, кимёвий препаратлар босавермайди. Инсон турли ҳодисалар, организм касалланиши, эҳтиётсизлик оқибатидаги шикастланишлар туфайли қоннинг маълум қисми йўқолиб, бемор ҳаёти хавф остида қолиши мумкин. Ўшанда олийжаноб ва олийҳиммат кишилар ўзгалар жонига оро киритишади, яъни қонларидан беришади.

Намангандаги Ёшлар марказида Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан "Дахлдорлик ҳисси билан жамоатчилик ва экологик назорати сари" лойиҳаси доирасида "Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда экологик муаммоларни ҳал этишнинг долзарб масалалари" мавзусида илмий - амалий конференция бўлиб ўтди.