- Курилди: 680
Кенг кўламли тадбирлар амалга оширилди, -дейди суҳбатдошимиз ВССБ бошлиғи ўринбосари Мухторжон Жўрабоев.
Қиш эшик қоқмоқда. Эрта-индин совуқ кучайиши табиий ҳол, албатта. Халқимизнинг "Қиш ғамини ёзда е" деган нақлиям ана шу масъулиятли, машаққатли мавсумга барвақт тараддудланишга ундайди. Аслида, бу ишга давлат миқёсида алоҳида эътибор қаратилишини яхши биламиз. Аниқ режали ишларнинг натижаси эса айни маҳалда якуний сарҳисоб қилинмоқда. Шунинг учун биз мулоқотимиз мавзусини худди шу масалага қаратдик.
- Курилди: 639
18 НОЯБРЬ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН
РАМЗЛАРНИНГ БИРИ
Ҳамиша мағрур ҳилпираб, бизларни олға даъват қилиб, руҳлантириб турувчи байроғимиздир.
Рамзлар ҳаётда муҳим ўрин тутади. Уларга боқиб, ёки уларда ифодаланган маъно-моҳиятни уқиб ўзимиз учун, юртимиз, келажак авлод учун долзарб аҳамиятли туйғуларни туямиз. Рамзлар бизларга ким эканлигимизнию, ким бўлмоқчилигимизни англатиб туриши билан янада қадрли. Чунончи, гербимиз тасвирида Ўзбекистон яққол мужассам. Мадҳиямизни Ватанимизнинг сўздаги тўлақонли чизгиси, деб аташга ҳақлимиз. Байроғимизнинг туси ранго-ранглиги, унга туширилган ярим ойю юлдузлар - қалб туйғуларимизни жўш урдирадиган, теранлаштирадиган тимсол ифодалардир. Яна алоҳида жиҳатлари гербимиз кўз ўнгимизда жонланса, дилимизга жо мадҳиямиз тилимизда янграса, байроғимиз юксакларда ва қўлларимизда ҳилпирайди. Чунки у оддий мато эмас, энг қимматли, энг муқаддас тимсол сифатида бизларнинг руҳимизга руҳ қўшади. Уни асраб-авайлашимиз Ватанни асраб-авайлашга тенг, уни ардоқлашимиз - Ватанни ардоқлаш билан баробар. Байроқ ўзи нима? - деган саволга "Ўзбек тилининг изоҳли луғати"да қуйидаги тушунча берилган: "Ёғоч ёки метал дастага сим ёки чилвирга бир неча рангли, давлат, ташкилот, уюшма, ҳарбий қисм ва шу кабиларга қарашлиликни ифодаловчи герб, эмблема ва бошқа рамзий белгилар, безаклар тасвири туширилган муайян ўлчамдаги мато; алам, ялов туғ".
- Курилди: 724
(Публицистика)
* Ҳар иккиси ҳаёт тарозисининг икки палласидир.
* Ҳар иккиси бизни жамият аъзоси сифатида жамиятга муносабатимиз мезонини белгилайди.
* Ҳар иккиси жамият тараққиёти таянчи ҳисобланади.
* Ҳар иккиси доирасидаги амалиётимизга қараб, ижтимоий фаоллигимиз баҳоланади.
- Курилди: 781
Вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасида Президент Ислом Каримовнинг "Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Наманган шаҳар ва барча туманлар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари, вилоятдаги ихтисослашган даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари, Маънавият ва маърифат Кенгаши аъзолари иштирок этдилар.
- Курилди: 724
"Рамз" тантаналар мажмуасида поплик тиббиёт ходимларининг касб байрами тантанали нишонланди.