"Наманган-S" меҳмонҳонасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа регионал бюроси билан ҳамкорликда "Сил касалликларига чалинган беморларни даволашда ҳамширалар фаолиятини такомиллаштириш" мавзусида уч кунлик семинар тренинг ўтказилди. Унда вилоятимиздаги силга қарши курашга ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Чуст тумани тиббиёт бирлашмасида аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш натижадорлигини таъминлаш учун бирламчи тизим имкониятларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда шаҳар ҳудудий шифохонасида ўтказилган анжуман ҳам ана шу долзарб вазифага бағишланди.

Аввал хабар қилганимиздек, "Энг улуғ, энг азиз айём" арафасида ви­лоятимизда "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурига мувофиқ навбатдаги саломатлик ҳафталиги ўтказилди.