Уни қўллаш туфайли беморлар умри узайтирилмоқда

 Маълумки, Наманганда тиббиёт тараққиёти вилоят кардиология маркази фао­лиятида айниқса яққол намоён бўлмоқда. Президентимиз Ислом Каримов халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги нутқларида тўхталганларидек: "Наманган шаҳрида барча қулайликларга эга Фарғона водийсида ягона бўлган Кардиохирургия маркази ташкил этилиб, қиймати 1 миллион долларлик замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланганини алоҳида қайд этиш зарур. Бу эса авваллари Тошкент шаҳрида ёки хорижда амалга оширилган мураккаб тиббий операцияларни шу ернинг ўзида бажариш имконини бермоқда".

Вилоятимизда фаолият юритаётган хусусий тиббиёт муассасалари раҳбарлари, уларда хизмат қилаётган врач ва ҳамшираларнинг вакиллари ўтган шанба куни Тўрақўрғон туманидаги "Шаҳанд" сиҳатгоҳига тўпланишди. Бундан мақсад, 2015 йил давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб этиш ҳамда хусусий амалиёт билан машғул муассасалар ва шифокорлар ўртасида эълон қилинган танлов ғолибларига Диплом ва эсдалик совғалари тақдимотини амалга ошириш эди. Катта залнинг саҳнаси олдидаги стол устига териб қўйилган зарҳал рамкадаги Дипломлар, эсдалик совғалари-ю, гулдасталарга назари тушган ҳар бир иштирокчи соҳага юксак эътибор қаратилганини мамнуният билан ҳис этиб турарди.

Мамлакатимиз фуқаролик қонунчилигида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига етказилган зарарларни қоплаш анча мукаммал тартибга солинган. Амалдаги Фуқаролик кодексининг 57-боби 2-параграфида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳажми ва ҳусусиятлари белгиланган. Фуқаро майиб қилинганда ёки унинг соғлигига бошқача шикаст етказилганда жабрланувчи оладиган ёки муайян равишда олиши мумкин бўлган йўқотилган иш ҳақи (даромадлари), саломатлигига шикаст етказилиши туфайли қилган қўшимча харажатлар, шу жумладан даволаниш, қўшимча овқатланиш, дори-дармонлар сотиб олиш, протез қўйдириш, бировнинг парваришида бўлиш, санаторий-курортда даволаниш, махсус транспорт воситаларини сотиб олиш, бошқа касбга тайёргарликдан ўтиш харажатлари, агар жабрланувчининг ана шу ёрдам ва парвариш турларига муҳтожлиги ҳамда уларни бепул олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланса, ўрни қопланиши лозим.

Бугунги кунда дунё аҳлини жиддий ташвишга солаётган хасталиклардан бири - қандли диабетдир. Мамлакатимизда ҳам ушбу хасталикнинг олдини олиш ва самарали даволаш чоралари кўрилмоқда. Ҳар йили ноябрда 14 ноябрь - "Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни" муносабати билан алоҳида ойлик ўтказилаётгани эътиборга моликдир. Яқинда вилоят эндокринология диспансерида мазкур санага бағишлаб тадбир ташкилланди.

Маълумки, республикамизда жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" эълон қилинди. Шу муносабат билан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида ҳудудий бўлинма, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилди.