Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Содиқжон Абдуллаев билан учрашганимизда олий тоифали жарроҳ ва УТТ мутахассиси Шокиржон Убайдуллаев яқинда ўз соҳаси бўйича халқаро анжуманда қатнашиб қайтганини, янгиликлар ва илғор тажрибаларни амалда қўллаш борасидаги ишларга янада астойдил киришаётганини алоҳида таъкидлади. Бу эса бизда беихтиёр уни мулоқотга чорлаш истагини туғдирди.

(Давоми. Бошланиши аввалги сонда)

Турсунпўлат Рустамов касби аслида шифокорлик бўлгани туфайли яна қадр­дон соҳасига қайтишни афзал билди. У ўзи учун расмий идорада ишлашдан кўра, бемор одамлар дардини енгиллаштиришни муҳим ҳисоблади. 1994 йили Республика саломатликни тиклаш ва физиотерапия илмий-текшириш инс­титути Наманган филиали кардиологларининг жамоасига қўшилди. Янги бўлимга раҳбарлик масъулияти зиммасига юклатилди. Ахир у ташкилотчи ва ташаббускор эканлигини анчадан буён амалда кўрсатиб келаётганди-да.

Халқимиз асрлар оша адолатли давлат, эркин жамият ва фаровон ҳаётни орзу қилиб келган. Бундай улуғ мақсад-ғояларга эришиш тамойиллари истиқлолнинг дастлабки йилларида қабул қилинган Конституциямизда ўз ифодасини топган. Унинг 13-моддасида "Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади", дея эътироф этилган.

Солижон МЎМИНОВ,

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузаларини диққат билан тингладим. Асосий қонунимизда акс этган улуғвор мақсадлар ҳаётда ўз ифодасини топаётганлиги учун ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан дадил бориб, барча соҳаларда юксалишларга эришаётганлигимиздан ғоят фахрландим. Маърузада қайд этилган вазифалардан ўзим учун дастурий йўналишларни белгилаб олдим.

26 ноябрь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ва ундаги Президентимизнинг нутқи Наманган аҳлини янги марралар сари руҳлантирди. Юртбошимизнинг Наманган тиббиёти равнақига берган юксак баҳолари соғлиқни сақлаш ходимларини янада астойдил изланиш ва интилишга ундамоқда.