Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллиги нишонланаётган кунларда Чуст туман тиббиёт бирлашмасининг силга қарши курашиш диспансери учун барпо этилган биноларнинг очилиш маросими ташкилланди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, эркин бозор иқтисодиёти ва кучли ижтимоий ҳимоя тизимига асосланган, демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан дадил бормоқда. Бу мақсадларни рўёбга чиқаришда мамлакатимиз Конституцияси ва унинг асосида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ҳуқуқий пойдевор бўлаётир.

Асосий қонунимизнинг 64-моддасида қайд этилганидек, "... давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларини рағбатлантиради".

Шу йилнинг 20 - 21 ноябрида Тошкентда "Дерматовенеролгия ва эстетик тиббиётнинг долзарб муаммолари" мавзуида халқаро илмий- амалий анжуман ўтказилди. Анжуманда вилоят тери-таносил касалликлари диспансери бош врачи вазифасини бажарувчи Обиджон Холмирзаев иштирок этиб келди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг "Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - олий саодатдир" китобини ўқиб...

Истиқлолимиз - чин иқболимиз. Буни нафақат ота-оналаримиз, балки биз-истиқлол йилларида туғилиб, камолга етаётган ёшлар ҳам жуда яхши биламиз. Ахир барча беқиёс ўзгаришлар кўз ўнггимизда намоён. Истиқлол ислоҳотлари шарофатидан баҳра­манд­лик бахтига болаликданоқ мушаррафланиб, ўсиб-улғайганимизоқ кўнглимизни ҳам чоғлантиради, ҳам тоғлантиради. Биргина ўзимнинг ҳаётимдан мисол олсам, кечагина коллеж ўқувчиси эдим, бугун эса университет талабасиман. Кенг ва шинам аудиториялар, кутубхонаю, қироатхоналар, ҳатто компьютерларгача ихтиёримизга бериб қўйилган. Бундай ғамхўрликка фақат аъло баҳоларга ўқишгина муносиб жавоб бўлишини қалбдан ҳис этамиз, албатта.