Мавсумолди ҳозирлигининг бориши таҳлилига кўра, чора-тадбирлар режасида қайд этилган вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Попдаги ногиронлар "Мурувват уйи", Наманган шаҳридаги "Саховат уйи" ва бошқа муассасаларда таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилган. 30 та тиббиёт муассасасида иситиш қозонларини алмаштириш ишлари тугалланган. Зарур миқдорда кўмир заҳиралари яратиляпти. Иссиқликни сақлаш мақсадида биноларнинг эшик ва ромлари тирқишларини зичлаш, кириш эшикларига ёпиш механизмлари ўрнатиш давом этмоқда.
Бироқ Норин ТТБнинг «Чўжа» ҚВП ва тез тиббий ёрдам бўлимида таъмирлаш ишлари охирига етказилмаган. Уйчи ТТБнинг «Қизилровот», Поп ТТБнинг «Хонобод», «Уйғурсой» ҚВПларида ҳам ахвол шундай. Чортоқ ТТБга қарашли «Арбағиш» ҚВПда қозонни ўрнатиш ишлари ҳамон пайсалга солинмоқда. Наманган ШТБнинг 8-оила поликлиникасида иссиқлик тармоғи таъмири учун ажратилган маблағни 57 фоизи ўзлаштирилган, холос.
Вақт кутиб турмайди. Шунинг учун иситиш мавсумига ҳозирлик ишларини зудлик билан якунлаш муҳимлигини асло унутмаслик зарур.
Орифжон МАМАЖАНОВ.
ВССБнинг мониторинг
бўлими бошлиғи.