Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа холлардан ташқари мажбурий меҳнат таъқиқланади" деб белгилаб қўйилган. Бу, албатта, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенцияларига ҳамохангдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг яқинда ўтказилган еттинчи ялпи мажлисида эса "Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқининг ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини радификация қилиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини лойиҳасини кўриб чиқдик. Чунки мазкур Конвенция бугунги кунга қадар ХМБ томонидан қабул қилинган 189 та Конвенциянинг энг муҳимларидан биридир.
Бизга маълумки, 87-сонли Конвенция ташкилотнинг 1948 йилги Бош Конференциясида тасдиқланган. Ходимлар ва иш берувчиларнинг ташкилотлар тузиш, шунингдек, унинг аъзоси бўлиш ҳуқуқи назарда тутилган. Конвенцияда мазкур ташкилотларнинг ўз уставлари ва маъмурий регламентларини ишлаб чиқиш, ўз фаолиятини ташкиллаш, ҳаракат дастурини тасдиқлаш ҳамда изчил рўёбга чиқариш мақсад қилиб қўйилган.
Бирлашиш ҳуқуқини чекловчи ёки унинг қонунчилик йўли билан амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи давлат органлари аралашувидан холи бўлиш кўзда тутилган. Ходимлар ва иш берувчиларнинг бирлашиш бўйича ўз ҳуқуқини эркин амалга оширишини кафолатловчи чора-тадбирлар ҳамда бошқа ҳуқуқлар белгиланди.
Агар қонунга яхшилаб назар ташланса, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқини қўллаш амалиёти ушбу Конвенция қоидаларига тўлиқ мувофиқ келиши яққол кўринади. Жумладан, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқларининг конституциявий кафолатлари айни вақтда мамлакатимизда мавжуд. Булар Ўзбекистон Республикасининг 20 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида, айниқса "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунда ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида мустаҳкамлаб қўйилгандир.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси 14 та тармоқ, 14 ҳудудий ва 37 мингдан ортиқ бирламчи касаба уюшмаси ташкилотларини бирлаштирган. Улар 6,3 миллиондан зиёд аъзоларга эга. Ўз фаолиятини ходимларнинг манфаатларига хизмат қилишга йўналтирган. Инсон ҳуқуқлари доимий ҳимояда. Касаба уюшма ташкилотларининг ягона шиори - "Инсонга наф келтириш - олий бахт" экани заъмирида ҳам ана шундай эзгу ният ётади.
Халқаро меҳнат ташкилоти ушбу Конвенциясининг ратификация қилиниши ҳар бир кишининг ўзгалар билан эркин уюшма тузиш ҳуқуқини, шу жумладан, касаба уюшмаларини тузиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ҳуқуқини, кафолотловчи Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясида акс этган инсон ҳуқуқларини ҳимоялашнинг умумэътироф этилган нормаларига Ўзбекистон давлати ҳам содиқ эканини яққол тасдиғидир.
Айни маҳалда мазкур янги Қонун халқаро ташкилотлар, энг аввало Халқаро меҳнат ташкилоти билан конструктив муносабатларни ривожлантиришда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Зеро, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мамлакатимизда доимий эътибордаги масала сифатида муҳим аҳамият касб этаверади.