Айниқса, Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида мазкур масалага алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Ошхона ва омборхона беками-кўст таъмирланган. Қишки мавсум талабларига мувофиқ қатор кечиктириб бўлмас тадбирлар режаси натижага айлантирилган. Чунончи сабзавотлар ва дуккакли экин маҳсулотлари пештахталарга тартибли қў­йилган. Ҳатто дамламалар тайёрлаш учун қуруқ меваларгача етарли ғамланган.

Бу маҳсулотларнинг турлари кўплиги беморлар учун қайсиси фойдали бўлса ўшасидан овқатлар пишириш учун имкониятлар бўлади. Олма-ю ўриккача, ошқовоғу қанд лавлагигача, гурунчу мошгача муҳайё эканлиги ибратли.

Яқинда Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг қишки овқатга масаллиғ ғамлаш тажрибаси барча даволаш-профилактика муассасаларининг соҳага масъул ходимларига ўрнак сифатида кўрсатилди.

Албатта, йиғилиш чоғида ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, камчиликлар рўй-рост айтиб ўтилди. Бу борада Мингбулоқ, Чуст, Поп, Учқўрғон, Норин, Косонсой туманларидаги ишлар ҳали талабга тўла жавоб бермаслиги алоҳида таъкидланди. Қисқа фурсатда ниҳоясига етказилиши шарт бўлган вазифалар аниқ белгилаб берилди.

РустамалиМАМАДАЛИЕВ,

"Шифокор ва ҳаёт"мухбири.

Муаллиф олган суратлар.