Бу борада бошқарма қошида махсус штаб изчил фаолият юритди.

Патронаж ҳафталиги давомида Наманган шаҳри ва барча туманлардаги парваришга муҳтож ёлғиз қария­лар, ногиронлар ва ёш оилалар, 1-ёшгача ва ногирон болалар, ҳомиладорлар, янги туққан аёлларгача эътибор қаратилди. Аниқланган касалликлар бўйича тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди. Сурункали касалликка чалинганларга диспансер кўриклари ташкил қилинди.

Шунингдек, аҳоли орасида тиббий маданиятни ошириш, турли юқумли ва юқумсиз хасталикларнинг олдини олиш, санитария-гигиена талабларига риоя этиш бў­йича тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди.

М. ЭРГАШЕВА.