Йиғилишда бошқарманинг кадрлар бўйича бош мутахассиси А. Исмоилов "Бошқарма тизимида раҳбар кадрларни танлаш, тўлақонли резерв тайёрлаш, раҳбарларнинг касбий даражаси ва малакасини ошириш ҳамда аттестациясини ўтказиш тўғрисида", 2-махсус бўлим бошлиғи Д. Маъмуров "Тиббиёт муассасаларида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкиллаш ҳақида", бошқарма бош мутахассиси Д. Ҳошимов "Аҳолини профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш, диспансер назорати билан қамраб олиш ва соғломлаштириш тадбирларини ташкиллашнинг ҳолати тўғрисида" маърузалар билан чиқдилар. Сўнгра юқоридаги ишларни амалга оширишдаги камчиликлар чуқур таҳлил этилди, галдаги вазифалар аниқ белгилаб берилди.
Ҳайъат йиғилишида кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.