Анжуман иштирокчилари дастлаб НамПИ қошидаги 2-академик лицейда, 9-умумтаълим мактабида ва Тошқўрғон ҚВПда бўлдилар. Ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишдилар. Ўсмирлар шифокори Сабоҳат Лутфуллаева, ҳамшира Шахло Маҳмудова билан савол-жавоб тарзида мулоқот қилдилар. Кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар, таклифлар билдиришди. Академик лицей психолог инспектори Ноила Ваққосова тайёрлаган ўқувчилар оғзаки тест орқали билимларини амалда намойиш этишди. 9-умумтаълим мактабидаги руҳшунос қабули, Тошқўрғон ҚВПдаги суҳбатда ва аҳоли билан жонли мулоқотда ҳам ёшлар иродасини мустаҳкамлашда ота-оналар масъулиятини кучайтириш бўйича кенг тушунтирилди.
Куннинг иккинчи ярмида Чуст туман ҳокимлиги мажлислар залида анжуман доирасида йиғилиши ўтказилди. Уни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов олиб борди. Туман ҳокими Баҳодир Охунов сўзга чиқди. Туман прокурори ёрдамчиси Беҳзод Мирзаназаров мазкур хавфли касалликнинг олдини олишда мактаб ва оила, маҳалла ҳамкорлигини кучайтириш ҳусусида гапирди.
Шундан сўнг вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонаси шифокори У. Шариповнинг "Суицид ҳолатларини эпедиологияси ва айрим хавф омиллари" , бош врач Сайфиддин Мамадалиевнинг "Ўз жонига қасд қилиш холатларини олдини олишда идоралараро комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш" мавзуидаги ва бошқа маърузалар тингланди.