Уни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари мутахассиси Р. Содиқов очди ва олиб борди.
Дастлаб, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Г. Тўхтаева мазкур семинардан кўзланган мақсад ҳусусида сўз юритди.
Тадбирда соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши юрисконсульти С. Иноятуллаев, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бош мутахассис З. Алиев, тармоқ касаба уюшмаси тафтиш комиссияси раиси Ш. Деҳқоновлар маъруза қилдилар.
Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди