Хайрли ишдан шу куни соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ҳам асло четда турмадилар.
- Республика бўйича Наманган вилояти донорлари илғорлар сафида, -дейди марказ бош врачи Мунира Умрзоқова. - 40 мартадан ошиқ қон компонентларини топширган донорларимизга "Ўзбекистон Республикаси Фахрий донори" кўкрак нишони таъсис этилган. Шу кунгача вилоятимизнинг 4 нафар донори ана шу кўкрак нишони билан тақдирланди. 2015 йилда Акрам Иномов, Наташа Турғуновалар, 2016 йилда Михаил Пузанов ва Моҳира Ризаевалар шундай нишонга муносиб кўрилди. Ҳатто энг кам иш ҳақининг беш баробар миқдоридаги пул мукофотлари уларнинг пластик карточкаларига тушириб берилди.
Тадбирда вилоят "Қизил ярим ой" жамияти вакиллари томонидан уюштирилган акция, донорларга тақдим қилинган эсдалик совғалари кўнгилларга янада мунавварлик бахш этди.
Манзура ЭРГАШЕВА.