Марказнинг етук мутахассислари - тиббиёт фанлари докторлари Ш. Мавлонова, М.Мирсаидова ва илмий ходим М. Абдуллаевлар диспансерга келган беморларни наманганлик врачлар билан биргаликда қабул қилишди, уларга қимматли маслаҳатлар беришди. Лаборатория ходимларининг фаолиятини янада яхшилаш юзасидан зарур йўл-йўриқлар кўрсатишди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ўтказилган "Маҳорат дарси" машғулотига шаҳар ва туманлардаги соҳа мутахассислари ҳам таклиф этилдилар. Олима врач Шаҳноза Мавлонова "Ҳуснбузар касаллиги кечишини прогнозлаш ва даво усулларини буюриш" мавзусида маъруза билан чиқди. У аллергик-дерматит кўпаяётганини айтиб, ичадиган дорилару, суртадиган малҳамлар қандай ҳолатда қўлланилса даволаш самарадорлигини оширишини слайддан фойдаланиб, ҳамкасбларига тушунтирди.

Вилоят тери-таносил касалликлари диспансери бош врачи Яҳёжон Айтуғдиев "Маҳорат дарси" машғулотига йиғилган мутахассислар энг зарур маълумотларни олишганини таъкидлади ҳамда пойтахтлик устозларга миннатдорчилик билдирди.

(Ўз мухбиримиз)