- Курилди: 678
Истиқлол айёми арафасида юртдошларимиз қурувчилардан ажо¬йиб туҳфа олдилар. Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида оилавий поликлиникалар ҳамда қишлоқ врачлик пунктлари биноларини қайта таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Уларнинг тақдимот маросимлари байрам шодиёналарига уланиб кетди.
- Курилди: 729
Аввал хабар қилганимиздик, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" учун белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб йўлга чиққан "Саломатлик" поезди таркибидаги малакали шифокорлардан бир гуруҳи Мустақиллиқ айёмининг йигирма олти йиллиги арафасида вилоятимизнинг чекка ҳудудлари аҳолисига тиббий хизмат кўрсатди.
- Курилди: 917
Солижон МЎМИНОВ,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси
Халқимизнинг сиёсий ва меҳнат кўтаринкилиги тобора ошиб бораётган қутлуғ айём арафасида босиб ўтилган 26 йиллик истиқлол даврига яна бир бор теран нигоҳ ташлар эканмиз, кўнгилларимизда эришилган ютуқлардан фахр туямиз, албатта. Лекин айни дамда истиқболга белгиланган вазифалар масъулияти нақадар юксаклигини ҳам чуқур ҳис этамиз. Негаки, қўлга киритилган муваффақиятларимиз қанчалар катта бўлмасин, олдимизда амалга оширилажак ишларимиз ундан-да улуғвор. Бу биздан аввало раҳбар сифатида ўзимиз шахсий намуна ва фидойилик кўрсатишни, кейин эса халқимизни яна баланд марралар сари дадил етаклашни талаб этади. Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарорида "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" деган бош ғоя байрамолди ташкилий-амалий ва маънавий-маърифий тадбирларимиз шиори деб бежиз белгилаб қўйилмади. Ахир ҳар бир жабҳадаги ислоҳотларнинг самараси сиз билан бизнинг зиммамиздаги вазифалар тўкис уддаланишини таъминлаш учун бор билим, бор куч ва ғайратимизни ҳеч аямасдан астойдил сарфлашимизга боғлиқдир. Шу ҳур Ватан учун бутун борлиғини бағишлашга тайёр халқимиз катта ишларга қодир. Фақат соғу-саломатлиги жойида турса, хизматига яраша рағбат унутилмаса бас.
- Курилди: 466
Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан биз ёшларга жуда катта эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши ҳар бир ўғил-қизни беҳад қувонтириб юборди.
- Курилди: 640
Истиқлолимизнинг 26 йиллик даври бизлар учун буюк ўзгаришлар палласига айланди. Қаёққа қарамайлик, тараққиёт, юксалиш. Катта-кичик астойдил ҳаракатда. Ерни суйганлар унинг беназир саховатидан баҳраманд бўлишиб, оилалари фаровонлигини таъминлашяпти. Ўз эҳтиёжларидан ортган мева-сабзавотларни бозор расталарига олиб чиқишяпти. Тўкинликка муносиб ҳисса қўшишмоқда. Ҳунармандларимиз қўли билан яратилган маҳсулотлар ҳам бозоргир, ҳатто хорижгача сотиляпти. Тадбиркорлар узоқни кўзлаб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан банд бўлишмоқда. Янгидан-янги ишчи ўринлари яратишаётир. Буларнинг барчаси озод ва обод Ватанимизнинг сурату сийратига сайқал бағишлаяпти, десак асло хато эмас.