Вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш борасида изчил иш олиб борилмоқда. Куни кеча Норин туманида яна бир қишлоқ оилавий поликлиникасининг тақдимоти ўтказилди.

Бир қарашда бу гап ғалатироқ туюлади, аслида ҳаётий ҳақиқат. Тўрақўр­ғон туманида янгича қиёфа, янгича шароит, янгича тартиб-қоида касб этган Шоҳидон қишлоқ врачлик пунктининг тақдимот маросимида қатнашганлар буни ўз кўзлари билан кўришди. Нафақат кўришди, ҳайратланишди, ҳавас қилишди. Ахир, бу ерга тумандаги барча ҚВПларнинг мудирлари ҳам ташриф буюришган эди-да.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг барча соҳалар қатори мамлакатимиз тиббиёт тизимига қаратаётган эътиборлари боис, соҳа ходимлари фаолиятларни изчиллик билан давом эттирмоқдалар. Юртбошимиз томонидан тизимга оид меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилинаётганлиги ишлар такомиллашувини янада оширмокда. Айниқса, бирламчи тиббий-санитария ёрдамига қаратилаётган эътибор бундан мустасно эмас.

Маърузачи, аввало, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармаларида ташкил этилган семинарларда Вазирлар Маҳкамасининг "Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларини самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 718-сонли қарори тўғрисида тўлиқ тушунча бериб, ундаги иловаларга алоҳида тўхталди. Мазкур семинарда вилоятлар бошқармалари тасарруфидаги бирламчи тиббиёт тизимида фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.

Тиббиётда кечаётган ислоҳотлар, татбиқ этилаётган янги технологиялар шифокорлардан давр билан ҳамоҳанг равишда изланишни, билимларини муттасил оширишни, маҳоратларини тинмай ўстиришни тақозо қилмоқда. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти профессор ва ўқитувчилари ҳудудларга чиқиб, маҳаллий мутахассислар учун сайёр ўқувлар ташкил этишаётгани ижобий натижалар бераётир.