Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Наманган вилоят бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 14 декабрдаги "2017 йиллик Давлат ва тармоқ статистик ҳисоботларини топшириш муддатлари тўғрисида"ги 755-сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича семинар ташкилланди.

Тадбирни институт бўлинмаси директори ўринбосари Набижон Тошбоев очди ва олиб борди. Шундан сўнг мутахассислардан Лолахон Улуғбоева, Барчиной Аҳмедова, Энахон Каримова ҳамда Иномжон Мирзаевлар ҳисоботлар тайёрлаш ва тўлдириш ҳақида маърузалари билан чиқдилар.

Тадбир якунида институт бўлинмаси директори Манзура Азизова статистика ва ҳисобот соҳасидаги долзарб вазифаларга йиғилганлар эътиборини қаратди. Зарур йўл-йўриқ ва тавсиялар берди.