Солижон МЎМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси

Истиқболли юртимизда қутлуғ айём яқинлашаётган сари ўтган йигирма олти йиллик ўзгаришларнинг миқёси нақадар кенглиги, халқ ҳаётини тубдан ўзгартириб юборганлиги кўз ўнгимизда тобора ёрқинроқ намоён бўлаверади. Биз эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этаётирмиз. Бу борада миллий ғоямизга айланган уч муҳим вазифа - юрт тинчлиги, ватан тараққиёти ва халқ фаравонлиги бар­қарорлигига эришиш ҳамиша муҳим бўлиб қолаверади.

Вилоятда 1 - 7 август кунлари Бутунжаҳон кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлашва рағбатлантиришга бағишланган ҳафталик ўтказилди.

Йиғилишни вилоят соғлиқни сақлаш бош­қармаси бошлиғининг ўринбосари М. Жўрабоев кириш сўзи билан очар экан, хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш борасида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар тўғрисида фикр юритди.

Инсон саломатлиги барча бойликлардан устун туради. Унга ўз вақтида эътибор берилиб, қадрига етилса, ҳеч қандай касаллик хавф сололмайди. Агар бепарво бўлинса, хасталик бутун танани эгаллаб, қаттиқ озор беради. Айниқса, қандли диабет шундай ҳолатга туширади.

1-шаҳар шифохонасининг Лор бўлими жамоаси ҳақидашундай дейиш мумкин.

Агар танангдаги бирор аъзойинг оғриб турса, на ишда унум бўлади, на ўқишда, на юриш-туришингда ҳаловат. Кўзингга оламу жаҳон қоронғу. Ботир Рустамов худди ана шу ҳолатда эди. У анчадан буён кучли бош оғриғи, бурун соҳасининг битишидан азият чекаётганди. Яхшиямки, 1-шаҳар шифохонасининг қўли енгил шифокорлари унинг жонига оро киритишди. Тез кунда Ботирни ўткир сурункали гайморит хасталигидан бутунлай халос қилишди. У оқ халатли нажоткорларига раҳматлар айта-айта, оиласи ва қадрдон меҳнат жамоаси бағрига ошиқди...