Наманган шаҳридаги 10-оилавий поликлиникада муассаса ҳудудида истиқомат қилувчи ногиронлар ва ўзгалар парваришига муҳтож инсонларнинг тиббий кўриги ўтказилди.
Тадбир олдидан ўтказилган йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Ботиров сўзга чиқиб, кўрикнинг аҳамияти ҳамда врач ва ҳамшираларнинг масъулияти ҳақида гапирди. Сўнгра, маҳаллалардан келган шу тоифадаги кишилар шифокорлар қабулига чорланди. Жарроҳ Комилжон Абдуллаев, умумий амалиёт врачи Марҳабо Ҳошимова, Зулхумор Тўхтаева, Мадина Латифбоева, Умида Юнусова сингари ҳамширалар айниқса фаоллик кўрсатишди.
Янги йил арафасида ногирон ва ўзгалар парваришига муҳтож ҳамюртларимиз алоҳида ғамхўрликдан баҳраманд бўлиш билан бирга бир нечалари ҳаракат учун қулай аравачалар ва уй-жойлар билан ҳам таъминландилар.