Очиғини айтганда, аҳён-аҳёнда бўлса-да "Мен пенсияга чиқаётгандим, ишлаган вақтимдаги баъзи эски ҳужжатларни топиб беришолмаяпти, энди нима қилсам экан?" деган кўнгилсиз гаплар қулоққа чалиниб қолди. Бунинг сабабчилари ким? Албатта, архивдаги масъул шахслар ёки архивга ҳужжатларни тўла-тўкис топширилишини таъминламаган даволаш-профилактика муассасаларининг мутасадди ходимларидир. Масалан, Поп ва Янгиқўрғон туманларининг тиббиёт бирлашмаларида ҳамда вилоят перинатал марказида йўл қўйилган камчиликлар оқибатида шундай ҳолатлар учради.

Мухторжон ҳожи Сатторов кўп йиллар болаларга билим берган, ҳатто устозларнинг устози мартабасига эришиб, халқ таълими тизимида моҳир услубчи сифатида фаолият юритган. Фахрий педагог, "Методист ўқитувчи" ҳалол ва фаол хизматлари учун "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси" кўкрак нишонига ҳам сазовор бўлган.

Устозни элга танитган яна бир фазилати ижодкорлик ҳисобланади. Ҳам илмий, ҳам бадиий асарлари тўпламларда ва газета журналларда чоп этиб келинмоқда. Биз айни пайт­да устозни касб байрамлари билан қутлаган ҳолда уларнинг насрий ижодларидан намуналар эълон қиламиз.

    Тиббиёт соҳасида кечаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида малакали шифокорлар тайёрлаш ва тажрибали кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш масаласи диққат марказида турибди. Вилоятимизда ҳам бу йўналишда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан, мамлакатимизнинг етакчи тиббиёт марказларида фаолият олиб бораётган етук мутахассислардан бир гуруҳи ўтган ҳафтада Наманганга юборилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят эндо­кринология ва онкология диспансерлари ҳамда вилоят кардиология маркази каби қатор тиббиёт муассасаларига янги раҳбарлар тайинланди.

 

    Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров бу йил олий тиббий таълим муассасаларини битириб келган ёш мутахассислар билан учрашди.

   Президентимизнинг тиббиёт соҳаси раҳбарлари билан ўтказган селектор йиғилишларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини юқори даражага кўтариш ва чет эллик мутахассисларни юртимизга келиб, даволаш ишларидаги иштирокини таъминлаш билан одамларнинг узоғини яқин қилиш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизда ҳам муайян тадбирлар амалга оширилмоқда. Россия Федерацияси ва Ҳиндистоннинг етакчи тиббиёт марказлари шифокорлари билан ҳамкорликда рўёбга чиқарилаётган лойиҳалар ижобий натижалар бераётир.