Солижон МЎМИНОВ,

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,

ЎзЛиДеП Наманган вилоят Кенгаши раиси,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари, сиёсий партиялар. Ўзбекистон экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида ўтириб, ғоят таъсирландим. Тўғриси, эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этиш учун қайси ташкилоту, қайси вазифада фаолият юритишимиздан қатъий назар, барчамиз бирлашиб, аниқ мақсаду ёниқ қалб билан яшашимиз ва ишлашимиз зарурлигини янада теранроқ ҳис қилдим. Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мир­зиёев чуқур таҳлил ва теран нигоҳ билан мамлакатимизнинг бугуни ва эртасига дахлдор долзарб масалалар моҳиятини тушунтирибгина қолмай, энди бундан буён парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши кераклигини алоҳида таъкидладилар. Айниқса, қуйидаги сўзларида чуқур ҳаётий ҳақиқат мужассамдир: "...олиб бораётган ислоҳотларимизнинг муваффақияти, авваламбор, сиёсий партияларнинг етуклик даражасига, уларнинг жонажон Ватанимиз олдидаги масъулиятни ўз зиммасига олишга қай даражада тайёр эканига бевосита боғлиқдир".

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси вилоят бошқаруви мажлислар залида "Вилоят ташкилот (корхона) ва муассасаларида нуронийлар марказлари фаолиятини фаоллаштириш" мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра  ҳар йили ер юзида ўн миллиондан ортиқ бола беш ёшга тўлмасдан вафот этади. Аслида бу ўлимларнинг  эллик фоиздан  ортиғини даволаш ёки олдини олиш имконияти мавжуд. Чақалоқларнинг ўнтадан саккизтасини ўз вақтида даволаб, ўлим хавфидан  сақлаб қолиш мумкин. Кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Норин тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасида  болалар ўлимини камайтиришда "Болалар касалликларини даволашни интегрирлашган усулда олиб бориш стратегиясининг аҳамияти" мавзуидаги  семинарни ташкиллади.

Республика ихтисослаштирилган урология маркази мутахассислари бир ҳафта давомида шундай самарали тадбирларни ташкиллашди.

Наманган туманидаги Қумқўрғон қишлоғида фао­лият бошлаган 14-оила поликлиникаси патронаж ҳамшираси Зулфия Қодирова доя Шаҳноза Зокирова билан бирга хонадон кўча эшигини очганида уй эгаси, 52 ёшли онахон Зарифа Қаҳҳорова дарҳол таниди. Ахир яқиндагина Зулфия ва Шаҳноза барча оила аъзоларининг соғликларини текшириб кетишган эди-да.