Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида кўп тармоқли марказий поликлиника мудири, координатор, шифокор, мутахассислар, қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ оилавий поликлиникалар мудирлари ва бош ҳамширалари иштирокида кўргазмали семинар уюштирилди.
Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Ботировнинг маърузаси тингланди. У бирламчи тизимда халқ учун манзур хизмат кўрсатишни таъминловчи янгиликларнинг натижаларини мамнуният билан эътироф этди. Айни дамда камчилик ва муаммоларни ҳам рўй-рост таъкидлаб ўтди. Улар слайдлар орқали намойиш қилинди. Тасвирларда аввал кўрсатилган камчиликларнинг тугатилиши акс эттирилгани шифокорларнинг ўз ишларига масъулият билан ёндошаётганликларини ифодаси бўлди.
Тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Юнусхон Абдупаттаев ва координатор Нажмиддин Сайфиддиновлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни жаҳон андозалари даражасига кўтариш учун бундан буён ҳам изчил ишлар олиб борилиши учун талабчанликни кучайтиражакларини айтишди.