Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун маъқулланди. Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

   Вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати марказида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети профессор-ўқитувчилари томонидан "Кадрлар бўлимида иш юритишнинг замонавий тамойиллари", "Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби, солиққа тортиш ва иш юритиш", "Ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлаш" мавзуларида янги ўқув дастури бўйича сайёр курслар ташкилланди. Унга соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг кадрлар бўлими бошлиқлари, нозирлари, бош ҳисобчи, ўринбосар ва иқтисодчилари, иш юритувчилари таклифи этилдилар.

Пойтахтдан водий сари йўл олар экансиз, тоғу тошларни ортда қолдириб, довон оша сўлим Наманган вилоятига кириб борасиз. Азалдан гуллар шаҳри деб ном олган бу маскан нафақат Фарғона водийси, балки республикамизда ҳам ҳар томонлама ривожлангани, гўзал ва баҳаволиги билан ажралиб туради. Айтиш жоизки, Наманганнинг иқтисодий салоҳияти тобора ошиб, шаҳар ва қишлоқлар кундан-кунга чирой очиб бормоқда. Янги кўп қаватли тураржой бинолари ва мусиқали фавворалар, таълим даргоҳларию тиббиёт муассасаларининг қурилиб фойдаланишга топширилиши аҳоли турмуш сифатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Бу бугуннинг гапигина эмас, бугуннинг амалиёти ҳамдир, - дейди суҳбатдошимиз ВССБ ахборот-коммуникацион

технологиялари бўлими бошлиғи Акмалхон Ҳамидхонов.

 Вилоятимизда биринчи бўлиб Наманган шаҳридаги 10-оила поликлиникасида жорий этилган янгилик ҳақида газетамизнинг аввалги сонида хабар берган эдик. Тиббиётдаги бу диққатга лойиқ тизимнинг ишга туширилиши барчани қизиқтириши табиий. Шу боис соҳа мутахассиси ва мутасаддиси билан мулоқотимиз автоматлаштирилган ахборот-тизимини халққа янада яхшироқ ва батафсилроқ тушунтириш мақсадида уюштирилди.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика Васийлик Кенгаши, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Рассомлар ижодий уюшмаси ҳамкорлигида "Эзгуликни муқаддас билган халқим" анъанавий хайрия тадбири бўлиб ўтди. Унда ижодкорларнинг мамлакатимиздаги 33 та "Мурувват" ва "Соховат" уйлари фаолиятига бағишланган кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.