Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Уни бошқарма бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов бош­қарди.

Йиғилиш кун тартибидаги дастлабки икки масала - "Тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили, уларнинг сифат ва самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ҳамда "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида раҳбар кадрларни танлаш, тўлақонли резерв тайёрлаш, раҳбарларнинг касбий даражаси ва малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш ҳақида" бошқарманинг кадрлар бўйича бош мутахассиси Адҳамжон Исмоилов маъруза қиди. Ке­йин эса "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш борасида 2015-2017 йилларга мўжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ ҳудудларда олиб борилаётган ишлар тўғрисида" бошқарма бош мутахассиси Дилшод Ҳошимовнинг маърузаси тингланди.

Шунингдек, бошқарма бош мутахассиси Долимжон Маъмуров даволаш-профилактика муассасаларида огоҳлик ва ҳушёрликни таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Тиббий ҳайъат йиғилишида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.