Мингбулоқ тумани Маданият саройида туман тиббиёт бирлашмаси, "Маҳалла" жамғармаси жамоат фонди туман бўлими ҳамда Жамият Саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида соғлом турмуш тарзи тарғиботига бағишлаб тадбир ўтказилди.
Дастлаб, туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ирода Қўчқорова аҳоли ўртасида саломатлик суҳбатлари олиб бориш, соғлом турмушни таъминлаш хусусида сўзлаб, бу борадиги вазифаларга йиғилганлар эътиборини тортди.
Анжуманда ЖСваССТЭИТИ вилоят бўлинмаси валиология бўлими мудири Муборак Алишерова, туман кўп тармоқли марказий поликлиника шифокорлари Абдулҳаким Долимов, Рустамжон Қўлдошевлар она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишда ҳар йили ўтказилаётган тиббий кўрикларнинг аҳамияти, оиладаги тиббий маданият касалликларнинг олдини олишда муҳим омил эканлиги ҳақида маърузалари билан қатнашдилар.
Тадбир якунида қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.