Ватан ҳимоячилари кунига атаб «Бешкапа» вилоят ревматология сиҳатгоҳида «Ватан ҳимояси - муқаддас бурч» мавзуида тадбир ўтказилди. Даврага чиққан тўрт ходим танлов шартлари бўйича ўзларининг билим ва иқтидорларини намойиш этди.

Ватанга муҳаббат, тинчликни улуғловчи шеърлар янгради. Саҳна кўринишларида қизиқарли ҳолатлар ифодаланди.

Сиҳатгоҳ бош шифокори Ҳотамжон Бадалов меҳнат жамоаси ва даволанувчиларни байрам билан қизғин қутлади. «Шифокор ва ҳаёт» газетаси мухбири Рустамали Мамадалиев табриклаб, Ватан посбонларига ҳамда ёшларга аталган янги шеърларидан ўқиб берди.

Тадбир сўнггида танлов ғолиблари сиҳатгоҳ маъмурияти, хотин-қизлар қўмитаси, ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» партияси туман кенгаши раиси Ҳасанбой Холиқов 5 нафар ходимга партиянинг аъзолик билетларини тантанали топширди.

Санъаткорларнинг чиқишлари эса даврага янада файз киритди.

Ўз мухбиримиз.