Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида 2016-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини бажарилишининг бориши ва жорий йил якунларига бағишланган ўқув-семинари ўтказилди.

Тадбирда шаҳар ва туманларнинг тиббиёт бирлашмалари, вилоят даволаш профилактика муассасалари ҳамда тиббиёт коллежларида фаолият олиб бораётган касаба уюшма қўмиталари раислари, ҳисобчилари қатнишдилар.

Анжуманни вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Қаҳрамон Содиқов олиб борди. У жамоа шартномасига Президентимиз қабул қилган Фармон ва Қарорлардан келиб чиқиб зарур қўшимчалар киритиш тўғрисида гапирди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Аббосхон Мамадалиев 2018 йилнинг биринчи чорагига иш режаларни тузиш, хужжатларни тўғри юритиш ва «Маънавият соатлари»ни изчил ўтказишда Президентимизнинг Фармон ва Қарорларидан фойдаланиш хусусида керакли тавсия ва йўл-йўриқлар беради. Жамоа шартномасини бажарилиши ва унга киритилган қўшимчалар тўғрисида слайдлар орқали тўлиқ тушунтириб берди.

Тадбир савол-жавоблар тарзида ғоят мароқли ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқ жавоблар олишди.

Роҳила АЛИҚУЛОВА.