Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасалари электрон паспортлари жорий этилишига бағишланган семинар-йиғилиш ташкилланди.

Унга вилоят, туман, шаҳар даволаш-профилактика муассасалари раҳбар ва мутахассислари, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти вилоят бўлинмаси бўлим мудирлари, туман Саломатлик марказларининг директорлари таклиф этилдилар.

Йиғилишни ВССБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Ботиров очди ва бошқарди.

ЖСваССТЭИТИ вилоят бўлинмаси директори Манзура Азизова йиғилиш иштирокчиларига тиббиёт муассасалари электрон паспорти қандай бўлиши ва бу борада олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб, тегишли тавсиялар берди.

Шунингдек, маърузачи вилоят ДПМ ва шаҳар, туман тиббиёт муассасалари бош шифокорлари учун тасдиқланган комиссия раиси билан келишилган ҳолда соғлиқни сақлаш инфратузилмасининг ҳолати ҳақида маълумотларни қоғозда ва электрон ва­риантда тақдим этиш, ҳисобот ёзиш, паспортлаштириш натижалари ҳисоботини қабул қилиш ва якунлаш жадвалларини тузиш масалаларига барчанинг диққат-эътиборини қаратди.

Тадбир сўнггида савол-жавобларда долзарб масалаларга янада ойдинлик киритиб олинди.

Суратларда: семинар-йиғилишдан лавҳалар акс эттирилган.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ.