- Курилди: 825
Солижон МЎМИНОВ,
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси
Водий гавҳари, гуллар диёри, гўзал ва обод гўша - Наманган аҳли бу гал мамлакатимизга ташриф буюрган дунё онкологларининг таниқли вакиллари конференциясига мезбонлик қилмоқда. Эртага Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамкорлигида ташкилланаётган "Аёллар репродуктив тизими органларида хавфли ўсма касалликлари профилактикаси, эрта аниқлаш ва даволаш" мавзусига бағишланган халқаро анжуман тантанали равишда очилади. Умид қиламизки, мазкур илмий-амалий конференция самарали ўтиб, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашдаги муваффақиятларимиз салмоғини янада ошириш борасида муҳим аҳамият касб этади.
- Курилди: 883
Шуҳрат ҲОТАМОВ,
вилоят онкология диспансери бош врачи, тиббиёт фанлари номзоди
2017 йилда Республикамиз тиббиёти ривожида ҳам янги босқич бошланганини барчамиз яхши биламиз. Айни маҳалда, бу жараённинг фаол иштирокчисига айланиб қолдик. Ахир Юртбошимизнинг ўзлари соҳамизга эътиборни ойдан-ойга кучайтириб юбордилар. Қатор Фармон ва Қарорлари ислоҳотлар муваффақиятини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 4 апрелидаги "2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарор ўсма хасталикларини даволашга ихтисослашган ходимларнинг зиммасига ҳар қачонгидан ҳам юксак масъулият юклади. Мазкур, ҳужжатдан кўзда тутилган мақсад аҳоли орасида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт аниқлашнинг самарали тизимини яратиш, онкологик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг илғор усулларини жорий этиш, республика онкологик муассасаларининг моддий-техник базасини ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг тузилмасини такомиллаштиришдир.
- Курилди: 1016
Муяссар ЭРГАШЕВА,
диспансер бош врач ўринбосари
Онкологик касалликларни аниқлаш ва даволашда биз наманганликларнинг билим, тажриба ва маҳоратимиз йилдан йилга ортиб бормоқда, десам асло муболаға эмас. Жамоамизнинг аҳиллиги, билмаганларини устозлардан ўрганиш истагининг юқорилиги, энг муҳими, хавфли хасталикларнинг халоскори бўлишдан чарчамаслиги бу борада етакчи омилларга айланиб қолган.
- Курилди: 816
ЯХШИЯМ ЎЗ ВАҚТИДА ШИФОКОРЛАРГА УЧРАБМАН
дейди уч фарзанднинг онаси Олияхон Абдураҳмонова
Кейинги пайтда биз аёллар ўртасида саратон хасталиклари хавфи ортаётганидан ташвишланмай иложимиз йўқ. Бу ҳақда мутахассис-шифокорлар тарғиботига қулоқ тутишимиз ўзимиз учун ҳам, оиламиз учун ҳам хонадонимизда шодликни, хотиржамликни сақлаб қолишимизни таъминлайди, десам ҳеч муболаға эмас. Мана, қўлимда врачлар тарқатишган тиббий варақа. Унда қуйидагилар огоҳ этилибди:
- Курилди: 1217
Наманган шаҳрининг "Оромгоҳ" даҳасига жойлашган вилоят онкология диспансерини эндиликда кўпчилик яхши билади. Сабаби, бу ерда хатарли хасталикларнинг халоскорлари ишлашади. Халқона ибора билан айтадиган бўлсак, инсон танасида хавф туғдирувчи турли ўсма касалликларига шу шифохонадагиларнинг муолажаси гўё тўсма ролини ўйнайди. Агар саратон белгилари барвақт аниқланса, фақат ривожини тўхтатиш эмас, уни таг-томири билан йўқотиш мумкинлигини эндиликда илм-фан ва тажриба исботлаяпти. Демак, ўсмаларга қарши курашиш нафақат шифокорларнинг, балки ҳамманинг ишига айланмоғи керак. Бу борада истиқлол йилларидагина вилоятимизда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.