- Курилди: 622
Кўҳна юртнинг кўҳна тарихи унинг соҳиби бўлган халқнинг ўзига хос қадриятларига ҳам тўла тааллуқли. Турмуш тарзи сифатида ҳаётдан ўрин оладиган одатлар йиллардан йилларга такрор-такрор ўтиб, анъана тусига киради. Қадр топган халқона байрамларга чинакамига файз киритади. Одамни оламга, оламни одамга узвий боғлаб турувчи боқий ришталарга айланадиган худди Наврўздек.
- Курилди: 746
Вилоят "Ёшлар маркази"да халқ таълими тизимидаги Ахборот ресурс маркази ташаббуси билан "Китоб - сеҳрли олам" мавзуида китоб байрами бўлиб ўтди.
- Курилди: 659
Унинг ўрнини бошқа ҳеч нарса боса олмайди.
Донолардан бири "Саломатлик тана учун қанчалар муҳим бўлса, руҳ учун донолик шунчалар муҳимдир" деганида, айнан китоб мутолаасини назарда тутган бўлса, ажаб эмас. Ахир бағри қат-қат рисола ва тўпламларларда кишилик тафаккурининг бебаҳо дурдоналари жой олган. Энг қимматлиси, улар бизларгача етиб келган, қайта-қайта нашр этилмоқда. Айни дамда эса олимлар, ёзувчи ва шоирлар янгидан янги асарларини халққа китоб ҳолида туҳфалашдан толмаяптилар. Наинки минглаб, ҳатто миллионлаб мухлислар топаяптиларки, бу дўкон пештахталаридаги сону саноқсиз китоблар сарғайиб қолмаётганида кўриняпти. Аслида, бизнинг халқимизга китобхонлик ота мерос хислат. Ҳеч бир уй йўқки, у ерда ижтимоий-сиёсий, илмий ва бадиий китоблар бўлмасин. Етти ёшдан етмиш ёшгача мутолаани деярли севади. Ҳатто, энг яхши асарларни бир-бирларига илинадилар. Қўлма-қўл ўқилаётган китоблар ҳозир ҳам йўқ эмас. Илгарилари Навоий, Бобур, Машраб ва Нодираларнинг девонларини, Абдулла Қодирийнинг "Ўткан кунлар"ини, Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз"ини хонадонларда қўни-қўшнилар, оилавий биргаликда қироат қилишиб, тинглашиб мароқланишган ота-боболаримизу, она-момоларимиз ҳаёт сабоғидан баҳрамандликка эришишган.
- Курилди: 536
Жонажон Ватанимиз бой тарихи, асрлар оша қад ростлаб турган қадимий обидалари, миллий меъморчилигимиз анъаналари асосида замонавий қиёфага кираётган муаззам шаҳарлари билан жаҳон халқлари эътиборини қозонаётгани ҳар бир юртдошимизни фахрлантириши табиий. Шу боис ҳам мамлакатимизда ички туризм ҳам йил сайин ривожланиб бормоқда. Бинобарин,"Шифокор ва ҳаёт" газетаси таҳририяти томонидан диёримизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар уюштириш одат тусини олмоқда.
- Курилди: 2280
Вилоятдаги барча бошқарма, идора, ташкилот, корхона ва
муассасаларда ўтказиладиган "Маънавият соати" машғулотлари учун
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги "Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак" номли маърузаси мазмун-моҳияти.