- Курилди: 477
Элимиз улкан шодиёна тараддудида. Ўтаётган ҳар бир кун бизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз - Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллигига яқинлаштирмоқда. Шу боис байрамолди тайёргарлиги тадбирлари авжга чиқмоқда. Истиқлолни шарафлашга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар доираси кенгайиб бормоқда.
- Курилди: 581
Орзу, мақсад - инсоннинг кўнглида туғиладию, гўё маёқдек йироғу юксакларда тургандай ўзига чорлагани чорлаган. Унинг манзилларига бетиним ҳаракату, шахду шижоат билан интилганлар етишади. Акс ҳолда, мақсад қуруқ хаёлга айланади, кўнгил совийди. Эртанинг иқболи, бахту саодати бугундан бой берилади. Шундай экан, умримизнинг бирор дақиқаси, бирор они жўшқинлик ва интилувчанликсиз кечмаслиги шарт. "Бирники мингга, мингники туманга татийди" нақли бежиз яралмаган. Ватанимизнинг ҳар жиҳатдан юксалиши миллион-миллион биз каби ёшларнинг фаоллигидан юзага келади. Буни Республика "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати қурултойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев сўзлаган нутқни тинглаган ёки ўқиган тенгқурларимиз янада теранроқ англаб етаётирлар. Орзулари оғушида институт ҳамда коллежларда сабоқ олаётган, тинимсиз изланаётган, касб малакаларини фаол ўзлаштираётган йигит-қизлар билан кечган мулоқотимиз фикримизнинг яққол далилидир.
- Курилди: 639
Ўтаётган ҳар бир кун бизни энг улуғ, энг азиз байрам - мустақиллик айёмига яқинлаштирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарорида айтилганидай: "Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатмизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда". Шунинг учун истиқлолли юртимиз чиндан-да истиқболли юрт эканлигини йилдан-йилга яққол кўриб-билиб турибмиз. Беқиёс ўзгаришлардан беҳад қувонч туйсак, худди шу ислоҳотларни амалга оширувчилар сафида борлигимиздан кўнгилларимиз фахру ғурурга тўлиб-тошади. Беихтиёр кечаги кунни бугунги кунга қиёслаймиз. Шукроналик туйғуларини туямиз. Мени ижодкор сифатида қўлимга қалам тутқазган ҳам мана шу бебаҳо туйғудир.
- Курилди: 634
Оқ халатли патронаж ҳамшира катта темир дарвоза ёнидаги қўнғироқ тугмачасини босди. Зум ўтмай дарвозанинг кичик эшиги очилиб, олтмиш ёшлар чамасидаги Шарофат ая кўринди. Ҳамширани танибоқ, қуюқ салом-аликдан сўнг, хурсанд ҳолда уйга бошладилар.
- Курилди: 678
(Давоми. Бошланиши аввалги сонда)
ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА ТАФАККУР...
Кўпинча ишдан уйга қайтгач, "мияни чалғитиш" учун телевизор пультини босамиз. Айрим оилаларда эса бу "қути" кечаю кундуз ишлайди. Гўёки уй учун фондек. Бироқ ана шу "зангори экран" фойда келтиришини ўйлаймизу, зарари борлигини унча ҳам тан олгимиз келмайди. Худди телевизорсиз ҳаёт тўхтаб қоладигандек. Йўқ, йўқ тўхтаб қолмайдию, ҳозирги замонда уйдаги - кўз ўнгимиздаги ойнаи жаҳонсиз кўп нарсалардан бехабар, бабаҳра яшаш мумкин эмас. Агар шуни ҳисобга олинса, телевизор томошасида ҳам меъёр, тартиб бўлишига эришиш ҳар бир ота-онанинг оиласига ғамхўрлиги белгисидир.Эришилмаса-чи? Бундай ҳол бора-бора фарзандларни "издан" чиқаради, яъни тарбиясида салбий ўзгаришлар юзаланади. Энг ёмони, соғлиғига путур етади.