Бобораҳим Машрабнинг ноланаво назмига назар

Шеър - қалб фарзанди. Таваллуд томири туйғуларга туташ. Соҳиби сўзнинг ҳиссиётлар идрокидан сатр ришталарида маъно-маржонларини тизиши асносида дунёга келади. Кўзга кўринарлидан кўзга кўринмаслар кўнгилга кўринади илоҳий илҳом ташрифидан тожмаҳалга айланар ўша соҳир лаҳзаларда. Ноёб ҳолат ҳам жисман, ҳам руҳан пок одамларда зоҳирланади. Ўзлигини топиб, ўзгаларда ўзланадилар бундай комил зотлар. Улар моддий олам аро маънавий оламларини яратишади. Наинки яратишади, аҳли башарга ўша оламлари "мева"сидан улашишади. Бунинг тотидан оғизларию тиллари эмас, диллари озиқланади, яйрайди, баҳра олади. Дардлилар дардкаши борлигини англашади, умидсизлар умидланишади. Меҳр исташиб меҳрибонларини излашади. Ахир уларни худди шу ҳолатга қайтаришга қодир шоирнинг ўзи ҳам асли азал шу кўйга тушган. Дардибирларни жондош сезган, эл улусга қайишган, халқона ҳаётни дунёнинг ҳою- ҳавасларидан афзал билган, ҳақнинг дийдоридек бахти аъло муждага мушаррафланишни ягона мақсад-муддаосига айлантира олган девонаи Машраб ноланаво назми билан ўзбек мумтоз адабиётимизда оташнафаслик касб этган. Фикримизнинг тасдиғига шоирнинг ижод уммонидан олинган томчилар-ғазал, мухаммас ва мураббаъларидаги айрим байтлар, ҳаттоки сатрлар таҳлилигина кифоя қилса ажаб эмас.

Ўшанда ҳозирги юксак талабларга жавоб берадиган чуқур билим ва малака эгаси бўла олади, - дейди НамДУ инглиз тили ўқитувчиси Дилноза СУЛТОНОВА.

Тиббиёт чегара билмайдиган тармоқлардан бири. Унинг кўҳна тарихи, яқин ўтмишдаги тараққиёти ва ҳозирги юксак ютуқлари қат-қат китоблар бағрига жо. Тиб илмига оид илмий тадқиқотлар жаҳоннинг турли тилларида битилган. Улардан бохабар бўлиш учун фақат рус тилини билишгина кифоя қилмайди. Бу айни замонда шифокорларнинг ҳам тил ўрганишга астойил ҳаракат қилиши зарурат эканлигини англатади. Бизнинг бу галги мулоқотимиз мавзуи миллатлараро ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш жаҳон тиббиётининг энг янги ютуқларидан баҳраманд бўлиш ҳамда бошқа халқларга ҳам нафи тегиши мумкин бўлган тажрибаларни уларга етказиш масаласига бағишланади.

(Давоми. Бошланиши ўтган сонларда).

"Самарқанд сайқали руйи замин аст" деган гап ер юзининг энг гўзал шаҳарларидан эканлигининг таъкиди ва тасдиғидир. Истиқлол йилларидаги улкан бунёдкорлик ишлари бу фикр­ни тўғри эканлигини исботлаб тургандек гўё. Энг муҳими, қурилиш-таъмирлаш жараёнида Самарқанд шаҳрининг меъморий қиёфаси ва тарихий жозибасини сақлашга катта эътибор берилибди. Сабаби, камина ҳам икки йил муқаддам шаҳарда саёҳату зиёратда бўлиб бугун кўрганларимдаги беқиёс ўзгаришлардан қувондим. Шаҳарнинг кириш йўлида жойлашган муҳаддислар султони Имом-ал-Бухорий мажмуасидаги янгиланиш, ўзгаришларни ўзиёқ ҳайрат ва ҳаяжонимизни оширди.

"Темур тузуклари"ни ўқиб...

Шарқ халқлари дунё тамаддунига ўзларининг бой маънавий мерослари билан ҳисса қўшганликларига бизгача етиб келган қат-қат китоблар шоҳидлик бериб турибди. Бу борада буюк бобомиз Амир Темур ҳам тарихда ўчмас из қолдирган буюк сиймолардан бири саналади. Улкан бунёдкор, йирик давлат арбоби, моҳир саркарда, илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган улуғ шахс авлодлар кўнглида ҳамиша фахру ғурур уйғотади. Биргина "тузук"ларининг ўзиёқ оламга машҳурлигига тўрт асрдан зиёд вақт ўтди десак хато эмас. "Темур тузуклари"ни яхши билган ҳамда мазкур асарни форс тилига таржима қилган (XVII асрда) Мир Абу Толиб ал - Ҳусайний ат- Турбатийнинг гувоҳлик беришича, асарнинг асли эски ўзбек (туркий) тилда ёзилган ва унинг асл нусхасини таржимон Туркиянинг Ямандаги ноиби Жаъфар пошонинг кутубхонасида учратган. Сўнг форсчага ўгирган. 1637 йили Ҳиротга қайтишда Ҳиндистон ҳукмдори бобурийзода Шоҳ Жаҳонга туҳфа қилган.

Олам ва одам эгизлиги чуқур ҳаётий заминга эга. У ҳар куни, ҳар соат, ҳар дақиқа кўз ўнгимизда намоёнланаверади. Агар теран нигоҳимизни солсак, ақлимизни мушоҳадага пешласак, кўнглимизни чароғонлаган туйғуларни қадрлашга ўргансак, олам ичра олиймақомлик толеига шукроналик туямиз. Юракларимизда борлиқдаги барча яратиқлар учун Тангрига мингдан-минг саловатлар изҳорлашга мойиллик уйғонади. Ақл ва кўнгил соҳиблари сифатида табиатдан наинки танимизга, балки руҳимизга, ички дунёмизга ўзгача мароқ, ўзгача завқ, ўзгача шуур олишга мушаррафланамиз. Беихтиёр қувончлардан яйраб-яшнаймиз. Худди мана шундай татимли айёмлар ҳар фаслдаям бору, кўкламдагисига етмайди. Бу - баҳор билан эш, баҳор билан ҳамнафас, баҳор билан ҳамқадам, баҳор билан ҳусндош палла - Наврўздир! Бу - номига яраша - Янги кундир! Бу - Шарқона тақвимга кўра - Йилбошидир! Шундан байрамларнинг энг қадрлиси, шундан байрамларнинг энг халқонаси, шундан анъаналаримизнинг энг дурдонаси ҳисобланади.