- Курилди: 858
Бизга аёнки мамлакатимиз мустақилликдан аввал Шўролар тартибида яшаган. Барча жойда, айниқса давлат идораларида рус тилида ёзишув, мулоқот, йиғилишлар олиб борилган. Ўзбек тилимиз анча "қисилиб" қолган, худди "ўгайлатиб" қўйилгандек қисматга дучор этилган.
- Курилди: 930
Шифокордан шоир чиқиши камдан-кам учрайдиган ноёб ҳодиса. Тарихдан шуни билар эдикки, русларнинг буюк ёзувчиси А.П. Чехов асли тиббиётчи бўлган.
- Курилди: 708
Биз, ёшларни эртанинг эгалари сифатида кўришади катталар. Бу жуда тўғри ва айни вақтда зиммамизга юксак масъулият юклаганидан далолатдир. Чуқурроқ ўйлаб қарасак, кечанинг ишидан бугунимиз нурафшон бўлса, эртага пойдевор бугунги изланишларимизу, интилишларимиз. Биз талабалар ҳар биримиз ўқишда ҳам, жамоат юмушларида ҳам доимий фаолликка эришсаккина, ҳозирги ёшларнинг замонга муносиб вакилига айланишимиз мумкин. Бунинг аслида ҳеч қийин жойи йўқ. Аввало, вақтни тўғри тақсимлай билиш керакки, қолаверса, нима фойда-ю, нима зиёнлигини билиб, ҳар бир қадамни ўйлаб босиш шарт. Негаки, ахборот ҳуружи авж олган, "оммавий маданият"нинг турли кўринишлари миллий қадриятларимизга, юриш-туришимизга хавф туғдираётган замонда яшаяпмиз. Огоҳлик, ҳушёрликни бой бермаган ҳолатда, соғлом турмуш тарзимизнинг қадрига етишимиз лозим. Ана шунда биз ўзимизни шундай гўзал, тинч ва дастурхони тўкин Ватанимизнинг садоқатли фарзандимиз дейишга ҳақлимиз.
- Курилди: 620
Асли касби шифокорлик бўлган бу йигитнинг шоирликка ҳеч даъвоси йўқ. Лекин кўнглидан кечган туйғуларини, ҳис-ҳаяжонларини назмга солмасдан туролмайди ҳам. Гоҳ-гоҳ у "Шифокор ва ҳаёт" газетаси мухлисларига шеърларини илиниб қолади. Биз ўзидек самимий, ўзидек ёқимли сатрларидаги сермаъноликни қадрлаб, уларни ўқувчиларга етказишга муяссарланамиз. Ахир шеър ёзиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди қанчалик ҳавас қилса ҳам, қанчалик уринса ҳам агар унда Аллоҳ берган бебаҳо неъмат-иқтидору истеъдод бўлмаса. Назиржонда эса аввало шукроналик бисёр:
- Курилди: 773
Ўтган асрнинг 70-йиллари бошида мактабнинг биринчи синфига бордик. Пастқам ва тор иморатлар, катта ва қўпол ёғоч парталар... Аниқ эсимда, қўлларимиз, уст-бошимизга сиёҳ тегдириб олиб, онамиздан дакки эшитган кунлар кўп бўлган. Чунки сиёҳдондаги бинафшаранг суюқликни кўтариб юрардик ва "11 перо" билан дарсларни ёзиб олардик, шунда беихтиёр афт-ангоримиз, кийимларимиз сиёҳга "бурканарди". Мактабларда спорт заллари орзу эди, холос. Кейинроқ, ўнинчи синфда ўқиётган пайтимизда рус тили хонаси "лингафон кабинет" сифатида жиҳозланарди-ю, аммо ундан камдан-кам фойдаланиларди. Энг ачинарлиси, эрта баҳорда дарслар бир четга йиғиштириб қўйиларди-да, чигит униб чиқиши билан далага "отланиб", ғўза яганалашга мажбурланардик. Кузда эса қарийб уч ой умримиз пахта пайкалларида ўтарди. Билим олиш зарурлиги ҳақида ҳеч ким қайғурмасди.