- Курилди: 639
Миллатни ўз тилисиз, тилни эса миллатсиз тасаввур этишнинг ҳеч иложи йўқ. Эгизлиги боис, қачон бўлмасин қисмати ҳам, мавқе-ю, тараққиёти ҳам бириники бирига дахлдор. Улар айро яшолмайди. Минг турфа ҳодисаларга бой ўтмишимизга ва кечамиз-у бугунимизга назар ташласак, шу ҳаётий ҳақиқатни янада теранроқ ҳис этамиз.
- Курилди: 751
Ҳеч нимадан ҳайратланмаслик ва ҳеч нимани мулоҳаза қилмаслик инсонларнинг чинакам фожиасидир.
(Ҳаёт ҳақиқатларидан).
Шеърият мулкининг султони Навоий бобомизнинг "Қаро кўзим..." деб бошланувчи машҳур ғазалини негадир қайта-қайта ўқигим, ҳиргойилагим келаверади. Сабаби, унда одам зотининг инсонга бўлган чексиз меҳру-муҳаббати, вафо-садоқати чуқур ички кечинмалар орқали тасвирланган. Унда ошиқнинг ёрига кўз қорачиғидан жой беришга, босган бир қадами учун жонини нисор этишга тайёрлиги, гўзал ва бетакрор ташбеҳлари орқали акс этган.
- Курилди: 821
(Фахрия)
Суқланиб тураман,
Қошимда гулзор,
Кўзимда сузади қувонч кемаси.
Бир гул камаймади,
Лек олганим бор:
Кўнглимга тўлган завқ - гуллар меваси.
Шоир ҳақ. Гўзаллик ва нафосат жамулжам бўлган гуллар табиий мўъжиза неъмат. Уларга боққан сайин боққинг келаверади. Ҳар бирида мукаммал чирой мужассам, ҳар бирида ўзига хослик намоён шакли-шамойилида ҳам, ранго-ранглигию ифорида ҳам. Нигоҳтортарлиги шундан, мафтункорлиги шундан, муааттарлиги шундан. Ҳеч ким ҳеч қачон гуллар ёнидан беписанду бепарво ўтолмайди, ҳеч ким таваллуд айёмини уларсиз тасаввурам этолмайди. Ҳатто ўтганларнинг мангу қўнимгоҳларига гулдасталару гулчамбарларсиз боролмаймиз. Қадрлашга қанчалик асқотса, хотирлашга зарурати ундан кам эмас.
- Курилди: 656
Мен истиқлолдан сўнг - 1994 йилда туғилган бўлсам-да, адабиётга шайдолигимдан Робиддин Исҳоқов номини болалигимдаёқ эшитганман, шеърлари орқали таниганман. Кейин эса қизиқишим туфайли шоирнинг тўпламларини, у инсон ҳақидаги хотираларни ўқиб, янада яхшироқ билиб олганман. Ана шу ўқиганларимдан уққанларимни бугун сиз билан баҳам кўриш мавриди келди. Негаки, серқирра салоҳият соҳиби бўлмиш устоз ижодкор яшаб юрганларида тўқсон ёшга тўлардилар. Афсуски, истиқлолга икки йилгина қолганида, хасталик туфайли ёруғ оламдан кўз юмганлар. Аммо, улуғлик мартабасига эришганлару, замона зайли билан кўп орзулари армонларга айланган. Қачонки, мамлакатимиз ҳурриятга эришгач, отанинг эзгу ниятлари чиндан-да тўла ушалди, тўғрироғи, шогирдлари, ҳамкасблари, айниқса, комил фарзандлари саъй-ҳаракатлари Робиддин Исҳоқовни халққа бор бўй-басти билан кўрсата олди.
- Курилди: 794
Вилоятимизда Бобораҳим Машраб таваллудининг 377 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда «Китобхонлик байрами» доирасида қатор анжуманлар бўлиб ўтди.