Тўрақўрғон саноати фахри тимсоли бўлган мазкур корхона тезда юксалиш ва камолот касб этди. Бу ҳақда китоблар битилди."Ўшанда (1973 йилда - М.А) цех 2000 тонна мевани қайта ишларди, - дейилибди "Ширинлик" комбинати" рисоласида. - Завод эса биринчи йилиёқ 4000 тонна маҳсулот берди. Реконструкция, янги қурилишлар, монтаж ишлари кўлами кенгайди. Италиянинг "Сандвик" линияси, Американинг "ФМС" агрегати ўрнатилди. Комбинат 1990 йилда 10.000 тонна сабзавот, 5000 тона қуруқ мевани қайта ишлади. Бу мингга яқин ишчи-хизматчиларнинг фидокорона меҳнатлари самараси эди".

Конституциямизнинг "Асосий принциплар" бўлимидаги II боби "Халқ ҳокимиятчилиги" дея номланади. "Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир..." (7-модда). Бошқача айтганда, биз халқчил давлат фуқароларимиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз" рисоласини ўқиган ҳар бир киши шуни янада чуқур ҳис этади. Зеро, Юртбошимиз халқ билан бир тану, бир жон бўлиб яшаш ва курашиш ғояси атрофига барчамизни жипслашишимизни истаб, изчил сиёсат олиб бормоқдалар. Ҳар бир соҳада қонун устуворлиги намоён. Юқоридаги модданинг давомида айтилганидай: "Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади".

Унга ҳамиша тўла риоя қилмоқ шарт

21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили маҚоми берилган кун

Дадамлар инсультни бошдан кечирганларида вақтинча тилларини йўқотиб қўйдилар, яъни ўзлари қанчалик истасалар-да, гапиролмай қолдилар. Беун жавдираб туришларини кўриб, қўлларига қоғоз ва қалам тутқазардим афсус, ёзма нутқларидан ҳам айрилган эканлар. Бундан-да оғир кулфат қаерда бор. Ана ўшанда ҳар сония, ҳар дақиқа эҳтиёжимизга айланган тилимизсиз яшашимиз катта фожеа эканлигини чуқур англаб етгандик. Қачонки, дадам соғайиб, яна тилга кирганларидагина у киши гўё дунёга янгитдан келгандай, яна бебаҳо бойликларини топгандай қувониб-қувониб сўзлашганлари ҳали ҳануз ёдимдан чиқмайди.

Зеро, инсонни-инсон, миллатни-миллат қилиб турган унинг тилидир. Фахрбахш бахтимиз шундаки, ўз тилимизга эгамиз. Ва айни маҳалда онамизга эгизлаб гапирамиз. Аслида ҳам шунга тўла маънода ҳақлимиз. Биз ўзбекларнинг илдизларимиз бут. Аждодларимиз буюк. Тилшунос бобомиз Маҳмуд Кошғорийнинг "Девони луғатит турк" - "Туркий тиллар луғати"га тартиб берилганига минг йил кечди. Бу нодир асар ҳозиргача қайта-қайта нашр этилди, эндиликда мукаммал ҳолатда мутолаа қилиш имконияти туғилди. Ундан ўрганиш, унга эътиборни қаратиш, уни тадқиқ этиш кучайгандан кучайяпти.

Энг муҳими, бир қатор ўз сўзларимизни ўзимиз ҳам шу луғатда кўриб, шу луғат орқали билиб, таниётган жойларимиз ҳам бор. Масалан, утюк сўзини русча деб ўйлаганлар бугун янглишган эканликларини англаб етишди. Бу сўзни дазмол деб таржима қилиб келганмиз ва қўллаганмиз. Аслида ўт ва юк ўзак сўзнинг қўшилишидан ташкил топган бўлиб, ичига чўғ солиниб, қиздириладиган, таги теп-текис темирдан ясалган, дастали буюмдир. Биз болалик чоғларимизда ҳали электр токи чекка қишлоқларга етиб келмаган маҳаллари момоларимиз, боболаримиз ишлатишганида кўзимиз тушган эди. Қиздириш тобига етмаса, уни қўлларида маҳкам ушлаганча ҳовода у ёқдан-бу ёққа ҳаракат қилдиришарди. Икки ёнидаги махсус тешикчаларидан шамол кириб, чўғини яллиғлантириб, қиздиришни кучайтирарди.

Буларни билгач, "Девони луғатит турк"ни ўқишга қизиқиб қолдингизми? Агар истасангиз 10.000 сўзни ўз бағрига мужассамланган мазкур луғатни ҳозирда кутубхоналардан ҳам китоб дўконларидан ҳам топса бўлади. Уни ўқиб, "отўг"га ўхшаган эски туркий сўзларимиз анчагина келтирилганига тўла ишонч ҳосил қиламиз.

Билсангиз, халқ оғзида муомала сифатида янграйдиган сўзларимиз бадиий ижодда янада сайқалланиб, ороланиб, таъсирчан либосга бурканиб, гўзал ифодалар касб этади, беихтиёр қалбларингизни тўлқинлантиради. Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Машраб асарларини мутолаа қилиб қўрингга, ана ўшанда тилимизнинг маъно товланишлари кўнглингизни нақадар мунавварлаб юборади.

Агар тилимиз тарихига назар ташласак, адолатсиз жамиятда ривожланиш ўрнига камситилиш қисматига бир неча аср дучорланганини кўрамиз. Айниқса, XIV-XV асрлардаги зуллисонайнлик-иккитиллилик шароитида, форсий забоннинг соясида кун кўрмаган дарахтдек униб-ўсолмади, барқ уриб ривожланолмади. Очиқ-ойдин айтганда, давлатни бошқарувчилар, сарой аёнлари тили форсий бўлса, оддий меҳнаткаш халқ тили туркий эди. Тилнинг ҳолати ҳам эгасининг, ундан фойдаланувчиларнинг ҳолатида қолаверарди. Форсийнинг мавқеи баланд, ҳужжат ишларида фаол бўлса, туркий тил мавқеи пастлиги учун хал­қнинг оғзаки мулоқоти доирасидан ташқарига чиқа олмасди.

Худди шундай ҳолат зукко шоир ва олим Мақсуд Шайхзода ибораси билан айтганда: "Шеърият мулкининг султони" Алишер Навоийни чуқур изтиробга солади. Миллатига муносиб тили бўла туриб, уни камситишларига асло бепарво қарай олмади. Туркий тилимизнинг ўткир заковатли ҳимоя­чиси тимсолига айланди. Албатта, ўзининг дурдона асарлари билан, айниқса, бебаҳо "Хамса"си билан тилимизни таҳқир ва ҳақорат ботқоғидан шеърият осмонига дадил кўтара олди. Дунё адабиётида сўнмас шуҳрат қозонди. Шарқ оламининг даҳо ижодкори бўлиб танилди. Аслида ҳам тил бойлиги-сўзлардан фойдаланиш бобида Навоийнинг олдига тушадиган ижодкор жаҳонда йўқ. Биргина таққоснинг ўзиёқ бунга шоҳидлик беради. Филолог-мутахассисларнинг тадқиқотига кўра, Пушкин умр бўйи ижод қилиб, 21.197 та сўз қўллаган, Шекспир эса 20.000дан зиёдга етказган. Сервантесники 18.000 атрофида. Навоийнинг асарларидаги сўзлар сони 26.000 дан ортиб кетади. Бу бир марта ишлатилгани саноғи, холос. Жами фойдаланилган сўзлари эса 1 миллион 378 мингдан ортиқлиги аниқланган.

Ана шундай сермаъно, серсаноқ сўзлардан иборат она тилимиз XIХ-XХ асрлардаги мустабид тузум даврида ўз мавқеини анча йўқотди. Қачонки, 1989 йилнинг 21 октябрида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги қонуни бу борада ижобий силжишларни бошлаб берди. Мустақилликка эришилгач, 1995 йилда мазкур қонунга ўзгартириш ва қўшимчаларнинг киритилиши тилимиз мавқеини кўтариш, софлиги ва фаоллигини таъминлашни такомиллаштиришни ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлади.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2016 йил 13 майда "Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ҳозирда катта аҳамият касб этмоқда. Унда айтилганидай: "Айни вақт­да бу соҳада мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз даркор. Энг аввало, она тилимизнинг қўлланиш доирасини кенгайтириш, унинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш ва илмий асосда ҳар томонлама ривожлантириш бугунги кунда ўта долзарб масалага айланмоқда". Тилга эътибор - элга эътибор эканлигини ҳеч қачон ёддан чиқармайлик. Истиқлол шарофати билан яратилаётган имкониятлардан доимо самарали фойдаланиб, аввало ўзбек тилимизни пухта ўзлаштирайлик. Сўнгра инглиз тилини, керак бўлса яна икки-учта хорижий тилни ўрганиш иштиёқини фарзандларимиз қалбида уйғотиш биз ота-оналарнинг бурчи, десак ҳам асло хато эмас.

Содиқ САЙҲУН.

Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига

Бу гулшан ичра йўқдир бақо гулига сабот,

Ажаб саодат эрур қолса яхшилик била от.

Алишер НАВОИЙ

Шароф Рашидов! Бу ном наманганликлар учун ҳам ҳали ҳанузгача қадрли. Кекса авлод вакиллари у киши ҳақида бир олам ҳаяжон билан мароқланиб гапирсалар, биз ёшлар уларни тинглаб, умрини эзгу ишларга бағишлаган инсон ҳеч қачон унутилмаслигига яна бир бор иқрорланаверамиз. Ахир истиқлолдан аввалги мураккаб бир даврда Ўзбекистондек республикага чорак аср раҳбар бўлиш осонми. Айниқса, мустабид тузум миллатнинг эркини чегаралаб турган бўлса, раҳбарнинг эмин-эркин иш олиб боришига имкон қолдирмаган бўлса, йилдан-йилга бераридан олари кўпайиб тураверса. Иродаси метин, сабри бетугал, ақли дониш ўзбек фарзанди шундай оғир вазиятда ҳам халқни эзгу мақсадлар сари дадил етаклади. Хўрланишига йўл бермасликка интилди. Меҳнатига яраша сийловларга сазоворланиши учун қўлидан келганича курашди. Гоҳ изтироб чекди, гоҳ қувонди. Ахир у даврларда халқнинг ҳаётида рўшноликдан кўра оғирчиликлар кўпроқ тарози босарди. Қувончдан кўра ғамлар палласи оғир келарди.

Бешафқатликни қарангки, элу юртга бош бўлган, иттифоқдек улкан мамлакатнинг асосий пахта базасига айланган Ўзбекистонни анчайин гуллаб-яшнашига йўл очган давлат арбоби Шароф Рашидов вафот этгач ҳам, ардоқ ўрнига жабр кўрган экан. Ортидан ибратли ҳаётига қора чаплашиб, бадном қилишгача бориб етишган экан. Энг ёмони, бу зотни қабрида ҳам тинч ётишга йўл қў­йишмаган экан. Буни боболаримдан эшитганман, китоб ва газеталардан ўқиганман.

"Ҳамма нарсани вақт ўрни-ўрнига қўяди, - деб ёзади шоир ва публицист Содиқ Сайҳун ўзининг 1992 йилда чоп этилган "Бугун кечанинг эртаси" китобида. - Қайта қуриш даврида (ўтган асрнинг 80-йиллари 2-ярмида - М.А.) ошкораликни дастак қилиб олиб, нималар дейишгача бормадик. Менимча, ариқдаги сув янги тўлқин келиб қўшилганида кўпириб, тўлиб-тошиб лойқаланган мисол янгича қарашлар пайдо бўлаётганда ортиқча ҳиссиётларга берилиш кучайди. Мана, энди сувлар тиниб ариқ бир ўзанга туша бошлаяпти. Шароф Рашидов ҳақида ҳам ўша чоғда бир ёқлама қарашлар ифодаланган... Наҳотки, инсоннинг меҳнати эътиборга олинмайди. Наҳотки, Шароф Рашидов шу қадар ёмон отлиқ қилинаверса?! - деган ўй хаёлимдан ўтарди.

Ҳаётга теран назар ташлаб, шунга иқрор бўлдимки, хато қилмайдиган идеал одамнинг ўзи йўқ. Унинг фаолияти баҳоланганида ўз давридаги замон тутумларию, талаблари доирасида фикр юритилса, адолатдан бўлар эди. Ахир Шароф Рашидов ғоят мураккаб шароитда, эркинсизлар дейишиб, эркинликка йўл қўйилмаган риёкор сиёсат ҳукмронлиги пайтида ўз Республикасини бошқарди. Бошқарганда ҳам халқ билан ҳамнафас яшади. У Тошкентда муқим ўтириб олиб, раҳбарлик қилмаганини исботловчи факт ва далиллар керагича бор".

Мен гарчи истиқлол даврида туғилиб, вояга етган бўлсамда, тарихга қизиқишим туфайли кўп нарсаларни ўрганиб, булар ҳақида сизларга ҳам ҳикоя қилишни бурчим деб ҳисобладим. Мустақил мамлакатнинг муносиб фарзанди бўлиш туйғуси халқимиз тарихига эътибор билан қарашга, ундан етарли сабоқлар чиқаришга ундагани ундаган. Келинг, яхшиси, яқин ўтмишимизда яшаган халқимизнинг суюкли раҳбари Шароф Рашидовнинг Тўрақўрғон, Чуст туманлари ва Наманган шаҳри ҳамда уларнинг меҳнаткаш, иқтидорли, билимга чанқоқ одамлари билан боғлиқ фаолиятлари, эзгу амаллари тўғрисида эшитгандай эмас, худди гувоҳ бўлган тарздагидай битилган эссемни эътиборингизга ҳавола қилай. Аслида бу ижодкорларга хос бир усул, албатта.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов айтиб кетганидек: "Ўтганларни эслаш - хал­қимизнинг энг эзгу одатларидан бири". Бизлар учун ота-оналаримиз бошидан кечирган воқеаларни унутмаслик, ҳам­юртларимизнинг қаҳрамонона ишларини тез-тез ёдга олиш муқаддас бурчга айланмоғи керак. Ахир бу кўнгилларимизда фахр­ланиш ҳиссини жўш урдиради. Уларга муносиб ворислар бўлиш иштиёқини кучайтиргандан кучайтираверади.

Соя ташлаб турган дарахтнинг қадри йиқилганда билинади. Инсон ҳам шундай. Қачонки, орамиздан кетсагина унинг қалбга яқинлигини ва улуғлигини қайта-қайта ҳис этаверамиз. Эзгу фазилатларини эсга олгимиз келаверади. Хотиралар вақти-вақти билан уйғониб, тилимизга кўчаверади. Менинг битикларим ҳам Шароф Рашидов замондошларининг хотиралар ҳикоясидир.

Раҳбарлик - хонасида бошқаларга буйруқ беришдан, мажлислар ўтказиб, топшириқлару вазифаларни мутасаддилар зиммасига юклашдан иборат эмас. Халқ орасида юрган раҳбаргина халқнинг ҳақиқий раҳнамосига айланади. Шароф Рашидов ҳам­юртлари билан ҳамиша ҳамсафу ҳаммаслаҳат яшашни ҳаёт тарзига айлантирганди. Республиканинг вилоятларию, туманларига тез-тез ташриф буюрарди. Қишлоқ меҳнаткашлари ҳузурига ошиққани-ошиққан эди. Пахта далалари заҳматкашларини беҳад қадрларди. Чекка-чекка туманлардаги, қишлоқ ва маҳаллалардаги муаммоли масалаларгача унинг эътиборидан четда қолмасди. Ҳар бир учрашувда халқнинг талаб-истагини тингларди. Зудликда чора-тадбирлар кўриларди. У киши эшитдими, у киши инобатга олдими, шубҳасиз ижобий ўзгаришлар бошланиб кетарди. Бундан халқнинг руҳи тобора кўтарилиб, кўнглидаги меҳр-ихлоси янада баландларди. Қуйидаги ҳаётий лавҳаларимиз фикримизнинг ёрқин исботидир.

1970 йилнинг сўнгги ойида Тўрақўрғон тумани қайта ташкил топди. Маматхон Бобохонов партия қўмитасининг саркотиби бўлиб сайланди. Ўшанда истиқбол тараққиёти учун ҳал қилиниши зарур муаммолар бир талай эди. Аста-секин республика партия - ҳукумати кўмагида уларга изчил ечим изланди ва топилди. Энг муҳими, ҳар бир катта ишнинг бошланишида ва поёнига етказилганида шахсан Шароф Рашидов Тўрақўрғонга келиб, халқ билан учрашди. Тантаналарда фаол қатнашди.

Шимолий Фарғона канали қишлоқ хўжалиги етакчи тармоқ бўлган Тўрақўрғон туманидан ўтгани билан унинг тепа ҳудудларига сув бера олмас эди. Фақат электр насослар ёрдамида катта сарф-харажат билан қир-адирларга оби ҳаёт чиқариларди. Муаммоли масалани ижобий ҳал этмасдан экинлардан мўл ҳосил етиштириш мушкуллигича қолаверарди. Албатта, бу борада республика ҳукуматининг ёрдамисиз ҳеч нимага эришиб бўлмасди. Шароф Рашидов бохабар этилгач, сув таъминотини яхшилаш учун зарур чора-тадбирларни ўз вақтида белгилаб беради. Яъни, Катта Наманган канали қисқа фурсатда қурилиши кераклигини мутасадди идораларга айтиб, зудлик билан лойиҳа яратиш вазифасини топширади. Кейин эса унинг кавланишини ўзи ҳам назоратга олади. Вақт ажратиб, наманганликлар ҳузурига келади. Энг долзарб масалада, аниқроғи, канални қаердан ўтказиш мақсадга мувофиқлигини маслаҳатлашишни лозим топади. Янги каналдан икки қир­ғоғидагилар тенг манфаат кўришини таъминлашини аввалдан пухта ўйлаш учун масалага дахлдор барча мутахассисларни жалб этади.

1971 йили вилоятга келиб, бир гуруҳ фаоллар билан учрашади. Деҳқонларнинг ишлари билан танишади. Одатига кўра, қайси хўжаликни кезмасин, кўпни кўрган тажрибакорлар ва раҳбарлар билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларни ўйлантираётган муаммоларни ўз тилларидан ўзи эшитишдан чарчамайди. Ўша пайтда "Москва" колхози раиси бўлган Қосимжон Мамадалиевни ёнига чорлайди:

- Қосимжон, сиз жамоанинг отасисиз. Шунинг учун унинг қувонч ва ташвишларини беш қўлдай биласиз. Қандай камчиликлар бор, қандай ишларни амалга ошириш керак, одамларга нималар зарур? - дея сўрайди.

Бу самимий муносабат раисни давлат раҳнамосига кўнгил очиб гапиришига имкон туғдиради.

- Шароф ака, ўзингизнинг хабарингиз бор. Туманимизнинг бир қисм ерлари сувга ташна, экинни суғориш анча оғир кечмоқда. Айниқса, қир зоналаридаги ғўзалар чанқаганидан ҳосилини ташлаб юбормоқда. Бунинг устига янги қурилаётган Катта Наманган канали ҳам туманимизнинг тепа-сувга чанқоқ қисмидан эмас, пастидан ўтмоқда. Агар...

Раиснинг гапи дарров бўлинди. Шароф Рашидов "Бу қанақаси?" - дегандай атрофидаги вилоят раҳбарларига қаради. Улар секингина изоҳ беришди ва айбдордай ер чизишди.

- Ҳали ҳам кеч эмас. Канални энг мақбул жойдан ўтказишимиз шарт. Тўғри, Тўрақўр­ғоннинг ери тошлоқ, сувни кўп талаб қилади. Агар канал юқоридан қазилса, хув-в-в- анови адирларингизгача ҳадемай пахтазору боғ-роғларга бурканади. Тап-тақир ер қолмайди.

Юртнинг отаси ўша лаҳзадаёқ тегишли идораларнинг мутасаддиларига аниқ топшириқлар берди. Кейинчалик ҳам канал қурилишининг бориши у кишининг шахсан назоратида турди. Муаммолар чиққанида зурур ёрдамларини аямади. Бугун эса Шароф Рашидов айтганидай "Наманган-Пунгон" катта магистрал асфальт йўлнинг юқори қисмидаги канал шарофати туфайли ҳаммаёқ экинзору боғ бўлиб кетди. Йилига тонна-тонналаб пахта, дон, мева ва сабзавотлардан баракали ҳирмон кўтарилмоқда.

1973 йилнинг ёзи. Туман янгитдан ташкил этилганига эндигина уч йил бўлган. Ҳали бирорта саноат корхонаси очилмаган. Тўрақўрғон оддий қишлоқ қиёфасида эди. Лекин катта мақсадлар сари дадил интилаётган халқнинг кўтаринки руҳдаги меҳнатлари туфайли туман қурилишлару ободончилик соҳасида республикага донг тарата бошлаганди. Бундан яхши хабардор бўлган Шароф Рашидов Наманганга келганида, албатта, Тўрақўрғонга тўхтамасдан ўтмасди. Ўша 5 июль, пайшанба кунги ҳаяжонли дамларни кўпни кўрган фахрийларимиз ҳамон энтикиш ва мамнуният билан эслашади. Шу куни тўрақўрғонликлар унутилмас тарихий воқеанинг шоҳиди бўлишди. "Узсельхозтехника"нинг туман бирлашмаси базасида трактор - таъмирлаш заводини ишга туширишга бағишланган тантана ташкилланди. Бу ҳақда "Машъал" газетасининг 1973 йил, 8 июль сонида махсус репортаж ёритилган:

"Кенг темир дарвоза пештоқига "Тўрақўр­ғон трактор-ремонт заводи" деган катта янги ёзув қадалди. Ҳовли байрамлардагидек одамлар билан гавжум. Нафақат корхона ишчи-хизматчилари, балки узоқ-яқиндан меҳмонлар ҳам келишган. Ҳамманинг нигоҳи очиқ дарвозада. Ниҳоят кутилган дақиқалар бошланди. Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг Биринчи котиби Шароф Рашидов, вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби Мирзаолим Иброҳимов, "Узсельхозтехника" республика бирлашмаси раиси У.Исомхоновлар дарвозадан ичкарига кириб келдилар.

Тантанали митингни туман партия қўмитасининг биринчи котиби Маматхон Бобохонов кириш нутқи билан очди:

- Бугун туманимиз ҳаётида катта воқеа, - дея сўз бошлади у, - Тўрақўрғонда йирик, тўнғич саноат корхонаси барпо этиляпти. Бу эса ишлаб чиқариш кучларини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида техника тараққиётини тезлаштириш имкониятини яратади. Муҳими, иқтисодиёт ва маданиятни юксалтиришга ёрдам беради. Ишчилар синфини шакллантиришда ва моҳир мутахассис кадрларни кўплаб етиштиришда катта роль ўйнайди. Бунинг учун партия-ҳукуматимизга, шахсан Шароф Рашидович, Сизга халқимиз номидан самимий миннадорчилик билдираман.

Митингда янги корхона ишчиси Нуриддинбой Воҳидовга сўз берилди:

- Туманимизда трактор-ремонт заводи ташкил этилганидан бениҳоя хурсандмиз. Биз бундан илҳомланиб, зиммамизга янги мажбуриятлар олдик. Ҳалол ва сидқидил тер тўкиб, хўжаликларга техника хизмати кўрсатишни яхшилаш учун астойдил курашамиз.

Пенсионер Турсун ота Турдиев минбарга чиқиб, фахрийлар номидан миннатдорчилик изҳор этар экан, туманда яна бир саноат корхонаси очиш кераклигини айтиб, қуруқ мевалар цехини заводга айлантириш таклифини билдирди. Диққатга сазовор жойи шундаки, Шароф Рашидов отахоннинг сўзларини ғоят эътибор билан тинглади ва ўша заҳотиёқ мамнун ҳолда маъқуллади.

- Сизлар ғоят хайрли ишни таклиф этяпсизлар, бугун биринчи корхонани очдик, майли туманингиз учун иккинчи завод ҳам зарур. Тегишли ташкилотларга топширамиз. Бу масалани тез орада ҳал этиб берамиз. Ҳужжатларни тайёрлайверинглар!

Барча хушхабарни қарсаклар билан ол­қишлади.

Шароф Рашидов тўрақўрғонликларни янги корхона билан қизғин табриклар экан, қишлоқда ҳам саноат соҳасини ривожлантиришда улкан мувафаққиятлар тилади. Сўнгра завод цехи томон юришди. Гулдурос қарсаклар остида корхона лентаси қирқилди. Ичкарига киришиб, иш жараёни билан бирма-бир танишдилар".

Тўрақўрғон шаҳрининг қоқ ўртасидан Косонсой оқиб ўтган. Ана шу сой соҳилидаги Катта Наманган йўли қирғоғидаги муҳташам бинолар ўтган-кетганнинг нигоҳини беихтиёр ўзига тортади. Бу ўтган асрнинг 70 - 80-йилларида Тўрақўрғон шуҳратини республикага, ҳатто жаҳонга ёйган "Ширинлик" комбинатидир. Корхона "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган саноатчи" унвони соҳиби Абдухалил Давлатов директорлиги даврида чинакамига довруғ қозонди. Албатта, Шароф Рашидовдек давлат раҳбарининг катта кўмаклари ва раҳнамолигида. Бу ҳақда меҳнат фахрийси Абдухалил ота мамнуният билан гапиргандилар: "Шароф Рашидовичнинг эътиборлари кўнглимизни ўшанда қуёшдек ёритиб юборган эди. Орадан кўп ўтмади. Министрлар Советидан Хўжаев келди. Шароитимиз ўрганилди, савол-жавоблар ўтказилди. Ниҳоят уч ойдаёқ цехимиз заводга айлантирилди".

Манзура АБДУЛЛАЕВА.

(Давоми бор).

ёхуд Абдулла Жалил "Сайланма" асарларининг

3-жилди мухлислар мутолаасида

 Наманган адабий муҳитида ўзига хос янгроқ овозга эга бўлган шоир ва публицист Абдулла Жалил ҳамон жўшқин ижод билан банд. У йилдан-йилга мухлисларига манзур асарлар яратиш устида қунт билан ишламоқда. Энг муҳими, барча шеърлари давр билан, ҳаёт билан ҳамоҳанг. Яқинда "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Бош таҳририятида "Кўнгилга йўл" тўплами чоп этилди. Янги китобнинг тақдимоти Наманган давлат университетида ўтказилди.