Республиканинг барча соҳалари бирдай ривожланишини истаган бу улуғ инсон санъатга ва санъаткорларга ҳам алоҳида эътибор қаратган эди. Айниқса, халққа сидқидилдан хизмат қилганларни ўз вақтида қадрлаб борарди. Биргина мисол:

- Кечагидек ёдимда. 1978 йили Шаҳанд­даги Хўжа Аҳмад Валий боғида пахтакорларнинг анжуманига тўпланилди, - дея эслайди таниқли созанда ва қўшиқчи, санъат фахрийси Маъруфхон Орипов. - Вилоятдан таниқли санъаткорлар етиб келишди. Кенгаш бошлангунча халққа концерт бериб турилди. Камолиддин ака Раҳимов Навоий ғазали билан "Ушшоқ", яъни "Қаро кўзим"ни айтаётган пайтда Республика раҳбари Шароф Рашидов ташриф буюрдилар. Кимдир чопқилаб келиб, қўшиқни тўхтатиш ишорасини қилмоқчи эди-ю, ҳурматли меҳмон ашулага халақит бермасликни айтдилар чамаси. Қўшиқ поёнига етгач, Шароф ака билан қўл бериб сўрашиш насиб этди. Ана шу воқеадан сўнг кўп ўтмай, устозимиз Камолиддин Раҳимовга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвони берилди". Бундан кўринадики, атоқли давлат арбоби халқ ҳаётини фаровонлаштириш учун, истеъдод соҳибларини рағбатлантириш учун Республиканинг иқтисодий ва маънавий мавқеини юксалтириш учун бетиним жон куйдирган.

Ўз навбатида, ўша замонда энг юксак шифокорлик ҳунари, санъати жамоа ва халқ томонидан беқиёс даражадаги ноёб касб сифатида эъзозланган, уларнинг меҳнати қадр­ланган, натурал ҳақ тўлаш йўли билан тақдирланган. Мураккаб, яъни кўп хасталикка чалинган беморларни бир йўла бир неча шифокор бамаслаҳат даволашга киришганида, яъни консилиум чоғида жарроҳ билан дуохон муолажасига алоҳида диққат-эътибор қаратилган. Улар ютуғи жуда қадр­ланган. Масалан, ҳар бир муваффақиятли чиққан жарроҳлик амалиёти учун табиб меҳнати беморларнинг моддий имкониятлари, уларнинг жамоада тутган мав­қеи, эгаллаб турган вазифасига мувофиқ туя, бия, сигир, эшак, қўй, эчки ёхуд бошқа жонзотларни инъом этиш, иш ҳақи сифатида бериш йўли билан тақдирланган. Умуман олганда, жарроҳлик касби аждодларимиз дев, инсу жинс ва жодугарлар "нафаси тегиши" туфайли вужудга келган хас­таликларни даволайдиган энг қулай ҳамда мақбул усул сифатида беҳад даражада эъзозланган.

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони соҳиби Аҳмаджон ҳожи ота Худойназаров тасвирига чизгилар.

 

Инсоннинг обрў-эътибори унинг билимдонлиги, меҳнатсеварлиги ҳамда атрофидагиларга меҳр-оқибати туфайли баландлайди. Касб-корига муносиб феъл-атвори ва фазилатлари эса мавқе-мартабасини янада ошириб юбораверади. Шу икки омилни умрига уйғунлаштира олганлар, албатта ўзларини бахтли санашга ҳақлидирлар. Сабаби, ишлаётган пайтларида ҳам, нафақага чиқишганида ҳам халқнинг ҳурматига сазоворликдан кўнгиллари яйраб-яшнайверади. Давлатимиз мукофотлари билан сийланаверишади. Худди Аҳмаджон ҳожи отадек.

Тўрақўрғон саноати фахри тимсоли бўлган мазкур корхона тезда юксалиш ва камолот касб этди. Бу ҳақда китоблар битилди."Ўшанда (1973 йилда - М.А) цех 2000 тонна мевани қайта ишларди, - дейилибди "Ширинлик" комбинати" рисоласида. - Завод эса биринчи йилиёқ 4000 тонна маҳсулот берди. Реконструкция, янги қурилишлар, монтаж ишлари кўлами кенгайди. Италиянинг "Сандвик" линияси, Американинг "ФМС" агрегати ўрнатилди. Комбинат 1990 йилда 10.000 тонна сабзавот, 5000 тона қуруқ мевани қайта ишлади. Бу мингга яқин ишчи-хизматчиларнинг фидокорона меҳнатлари самараси эди".

Конституциямизнинг "Асосий принциплар" бўлимидаги II боби "Халқ ҳокимиятчилиги" дея номланади. "Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир..." (7-модда). Бошқача айтганда, биз халқчил давлат фуқароларимиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз" рисоласини ўқиган ҳар бир киши шуни янада чуқур ҳис этади. Зеро, Юртбошимиз халқ билан бир тану, бир жон бўлиб яшаш ва курашиш ғояси атрофига барчамизни жипслашишимизни истаб, изчил сиёсат олиб бормоқдалар. Ҳар бир соҳада қонун устуворлиги намоён. Юқоридаги модданинг давомида айтилганидай: "Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади".