- Курилди: 684
Халқимизда "Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқади" деган нақл бор. Бу ҳаётий ҳақиқатни унутганлар қаттиқ адашадилар. Учқўрғон туманининг Қўғай қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Носирбек Имомалиевнинг ножўя хатти-ҳаракати фош этилишига қирқ дақиқаям кетмади. Ўша лаҳзадаёқ эгри йўлдан юрганлигининг жабрини тортишига тўғри келди.
- Курилди: 625
Бахтиёр Боймирзаев 2 фарзанднинг отаси. Савдо-сотиқ билан шуғулланади. Бу яхши, албатта. Лекин оиласининг моддий таъминоти учун елиб-югуриб юрган йигитнинг бир қилиғи ўзига қимматга тушди. Чегара ҳудудлардан ўтиш қонун-қоидаларини менсимаслиги, била туриб мавжуд тартибларга амал қилмаслиги туфайли фойда кўраман деб, зарар кўрди. Бошқариб юрган машинасидан ҳам айрилди. Кўзи очилди-ю, фақат энди кеч...
- Курилди: 693
Жаҳонгирмирзо йигирма бешга кирди. Ўрта махсус маълумотга эга. Ҳали уйланмаган. Бу йигитнинг тенгқурлари каби орзулари бир олам эди. Афсуски, тўғри йўлдан адашди. Аниқроғи, билиб-билмай ўзини "тўр"га ташлади. Бу, эътиқодининг сустлигидан, элу юртга меҳр- муҳаббат туйғусининг етарли эмаслигидан, албатта. Шунинг учун юзи шувут. Оиласи ва юртдошлари олдида боши эгик. Кўнгли тўла алам, пушаймон. Ахир бундай бўлишига ўзи айбдор. Атрофидан дўстлар излаб, душманлар тузоғига илинганига энди ақли етиб турибди.
- Курилди: 665
Жуманазар Расулов ногоҳ қўшни республикада яшовчи танишини учратиб қолди.
- Мўминжон, яна қанча кутай, ҳалиям қарзингизни тўламадингиз, уялмайсизми? - деди танбеҳ бериб.
- Ака, Қирғизистон пулини ишлатолмайсиз, яхшиси биз томонга ўтсангиз, қурт билан ҳисоб-китоб қилардим, бу ерда харидоргир, дарров сотиб олардингиз, - деди у ишонтириб.
- Курилди: 708
Уни ўстирганлар пушаймон чекишди.
Экин ҳам хавфли бўларканми? - деб ўйлаётгандирсиз ёки ишонмаётгандирсиз. Унда қуйидаги кўнгилсиз ҳодисадан бохабар этамиз.