- Курилди: 832
Мустақил мамлакатимиз фуқароларининг барча орзу-умидлари ушалиши учун зарур шароитлар яратиб қўйилган. Айниқса, меҳнат қилиш ҳуқуқлари қонуний кафолатланган. Аввало, ўз юртимизда, қолаверса хорижга чиқиб. Лекин бу ким нимани истаса, ўшани қилаверади, дегани эмас. Мавжуд тартиб-қоидаларга бўйсунган ҳолда қонун талабларидан четлаб ўтмасдан эзгу ниятларини амалга ошириш мумкин. Афсуски, баъзилар осоннинг устидан, қийиннинг остидан йўл излашга мойил бўлишади. Озгина сабр-тоқат қилиш ўрнига ноқонуний йўл билан бўлса ҳам тезроқ мақсадларига эришишни кўзлашади. Охир-оқибат хуфиёна хатти-ҳаракатлари ошкор бўлиб қолгач, пушаймон қилишади-ю, унда кеч бўлади. Чунки, қонун талаби қатъий, у барчага бирдай тааллуқли, бажармасликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
- Курилди: 670
Ошхонага кириб келган Обитнинг кўзи икки бегона кишига тушди. Улар бу ерда бемақсад юрмаслигини тезда фахмлади-да, ёнларига бориб ўтирди. Бир пастда суҳбатлари қизиб кетди.
- Курилди: 817
Инсоннинг инсонлиги унинг ўз нафсини жиловлаб олишида. Ақл ато этилгани шунинг учундир. Афсуски, баъзи кимсалар текин бойлик орттиришга муккасидан кетишади. Ҳатто ҳаёт қонун-қоидаларини менсишмайди. Фирибгарлик ва кўзбўямачилик кўчасига киришади. Лекин қонун эртами-кечми ҳамиша бундайларнинг танобини тортиб қўяди. Ана ўшанда уларнинг пушаймонини кўрсангиз эди...
- Курилди: 824
Янгиқўрғонлик Камолиддин Райимбеков эндигина йигирма тўрт ёшга тўлди. Наманган муҳандислик-педагогика институтининг 4-босқич талабаси. Эзгу мақсадлар билан олийгоҳда сабоқ олаётганига қарамай, нафс қутқусига учиб, ҳаётда қалтис қадам қўйиб қўйди. Ахир шусиз ҳам туппа-тузук яшаб, ўқиб юрган эди-ю, "ака"сининг йўлига кириб, чакки иш қилди-да.
- Курилди: 761
Халқимизда аввалдан хом хаёлга берилиб, мўмай пул топиш илинжида ўзини ўтдан-чўққа урганлар охир-оқибат ниятлари пучга чиққач, уларга нисбатан "Чучварани хом санаганлар" ибораси қўлланилади. Минг афсуски, бундай хатти-ҳаракатлар турли соҳаларда учраб туради. Гоҳо пинҳон, гоҳо ошкора. Энг ёмони пинҳонаси. Чунки қонунга хилофлигини биладилару, нафс қутқусига берилиб, ўзларини тиёлмайдилар айрим ёшлар. Кейин эса, бошлари эгилади, шаънилари булғанади. Оиласини қаттиқ ташвишга солади. Ўзи эса маҳкумга айланади. Ахир қонунбузарнинг жазога тортилиши эртами, кечми, барибир муқаррар. Қуйидаги ҳодиса ҳам фикримизни яққол тасдиқлайди.