Ҳусниддин Раҳимов қирқ ёшда. Уч фарзанднинг отаси. У 2014 йилнинг июнида ишлаб пул топиш мақсадида Москва шаҳрига йўл олади. Қўлига мўмай пул тегиши билан "Soni" уяли телефонини сотиб олади. Бўш қолди дегунча унинг "сир-синоатлар"ига қизиқаверди. Ҳатто "одноклассники.ру" ижтимоий сайтида "Ҳусниддин Раҳимов 40 йил. Москов. Россия" номли профил остида ўзига электрон манзил яратади. Шу ижтимоий тармоқ орқали диний мазмундаги файлларни тарқатишгача бориб етади. Қонунга хилоф хатти-ҳаракатини барибир узоқ давом эттиролмади.

уни ҳеч бир раҳбар талон-тарож қилиш ваколатига эга эмас.

Раҳбарлик ҳамиша юксак масъулият талаб этади. Ҳам иқтисодий, ҳам маънавий масалаларни ҳал этишда қонун ҳамда Низомлар доирасида иш юритиши шарт. Акс ҳолда қинғир ишнинг қийиғи чиқиши ҳаётий ҳақиқат. Фикримизнинг далили сифатида вилоятдаги диспансерлардан бири раҳбарининг номақбул фаолиятига тааллуқли ҳодисалардан сизларни ҳам воқиф этишни мақсадга мувофиқ деб билдик. Айниқса бу бошқа муассасалар раҳбарларига сабоқ бўлса, ажаб эмас.

Инсон учун ҳаётда тўғри йўлни танлашдан кўраям муҳимроқ иш йўқ. Эгри йўл ҳамиша бошга кулфат келтиради. Афсусу надомат чектиради. Лекин кеч. Жиноят жазосиз қолмайди. Буни қуйидаги шахсларнинг аянчли қисмати яна бир бор тасдиқлайди.

Қирғизистонлик Ғолиб ўзбекистонлик содда одамлар билан ҳамкорлик қилиб, уларни "чув" туширди. Негаки, ваъдалари пуч чиқди. Қонуний йўллар қолиб, эгри йўлдан юрган кимсалар Бишкекда қўлга олиндилар. Охир-оқибат улар Ўзбекистонга қайтгач, жавоб беришга мажбур бўлишди.

У жиноят учун далилга ўтди

"Кўр кўрни қоронғида топибди" деган нақл бежиз тўқилмаган. Биз ёзаётган кўзи очиқларнинг тубанликка бориб, биргаликда қилган жиноий хатти-ҳаракатлари беихтиёр шу ҳикматни эслатади. Бўлмаса қирғизистонлик Ширин қассоб билан ўзбекистонлик Қаюм Юнусов нега танишиб қолишди.  Чунки, иккисининг дарди бир эди. Бири оғу тарқатиш билан шуғулланса, иккинчиси олиб-сотарликка ружў қўйган нафс бандаларидир. Лекин улар узоққа боролмадилар. Сабаби, бизнинг юртдош ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимларининг сезгирлиги, қилни қирқ ёриб иш кўришлари туфайли ғаразли мақсадларини амалга оширолмади. Аслида воқеа қуйидагича рўй берганди.