Бунга унинг раҳбари Неъматилла Дадахонов йўл қўйган эди.

Тадбиркорлик - ҳалолликни талаб этади. Агар шунга амал қилинмаса, у ким бўлишидан қатъий назар, охир оқибат қонун олдида жавоб бериши тайин. Учқўрғон туманидаги "Покиза" улгуржи савдо шўъба корхонаси раҳбари Н. Дадахонов афсуски буни кечроқ билди. У масъул мансабдор шахс бўлгани ҳолда тумандаги 42-сонли мактабгача таълим муассасаси хўжалик мудири Г. Эргашев билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, қарийб бир йил болалар ҳақига хиёнат қилди. Очиқроғи, ўзи ҳам тўрт нафар фарзанднинг отаси бўлишига қарамай, кичкинтойларнинг ризқига чанг солди. Оз эмас-37 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ўз фойдасига ўзлаштиришдан тап тортмади. Маҳсулотларнинг қиймати жами 117 миллион сўмликка етиб борганини қандай баҳолаш мумкин. Яна 60 фоизини нақд пулга айлантириб олган. Бу, тубанлик норасида болаларнинг ризқини қийиш, кечириб бўлмас жиноят эканлигини билмасмиди. Биларди, баднафслиги учун нопок йўлга қайта-қайта қадам қўйишдан тийилолмаган.

Инсоннинг янглишиши, хато йўлга қадам қўйиб, қаттиқ пушаймон бўлиши, кейинчалик ўз умрини заҳарлашдан тийилиши ҳаётда учраб туради, албатта. Лекин наманганлик Ҳайдарали Зупаровнинг тўрт фарзанднинг отаси бўлса-да, ҳали ҳозиргача гиёҳвандликдек боши берк кўчадан чиқолмаётгани беҳад ачинарли. У 1994 йилда, 2013 йилда икки бор судланишига, жазо муддатини ўтаганига қарамай, 2015 йили яна жиноят содир этгани тубанликдан бошқа нарса эмас.

Чунки унинг ғаразли ниятини ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг ҳушёр ходимлари фош этишди.

Орзусиз инсон бўлмайди. Агар у ҳавойи ниятлар, сароб мақсадларни кўзласа, охири азият чекади. Яхши ният эса ярим мол. Эзгу орзулар камолотга қанот беради. Ғаразлиси заволга юз туттиради. Норин туманининг Хўжаобод қишлоғидаги Бойовул маҳалласида яшовчи Ҳусанбой Орзуқуловнинг ножўя хатти-ҳаракати бежизга ички ишлар ходимларида шубҳа уйғотмаганди. Яшаш хонадони кўздан кечирилганида унинг жинояткор экани тезда ойдинлашди.

Буни ҳамма билиши, амалдаги тартиб-қоидаларга доимо қатъий риоя қилиши керак. Лекин минг афсуски, айрим шахслар хориждан қайтаётганда хуфёна ишларга қўл уриб, маънавий зарарли тар­ғиботга дахлдор ёзув ва суратларни уяли телефонларига киритилган, дискларга туширилган ҳолда олиб ўтишга уринмоқдалар. Биз хуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳушёрликни тобора оширган ҳолда уларни аниқлаб, ўз вақтида тегишли чоралар қўллаяпмиз.

Чунки улар беақл жониворлар, эгаси эса назоратни "унутган".

Тожикистонлик Мирзовали Ашуровнинг касби чўпонлик. У Сўғд вилоятининг Ашт туманидаги Сарварак қишлоғида яшайди. Маҳалладошларининг чорвасини боқиб, оила тебратади.