Уларнинг нопоклиги фош этилди

Ҳалоллик инсоннинг нарзини тўқ, нафсини тийиқ қилувчи энг зарур фазилат. Кимки, шу фазилатга эга бўлмаса, ўзини ўтдан-чўққа уради, янаям аниқроғи, нопоклик кўчасига кириб, нафсининг қулига айланади. Бироқ охир-оқибат шармандаю, шармисор бўлади. Худди Жўрабек Жуманов ва Фарҳод Йўлдошевдек.

   Саёҳатхон Йўлдошева Қир­ғизистон Республикасининг Баткент вилоятидаги Лайлак туманининг Исфана шаҳрида яшайди. У шу йилнинг 29 март куни Ўзбекистондаги қариндошларини кўриш учун сафарга чиқди. Афсуски, у "Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси тўғрисида"ги қонунининг 12-моддасида кўрсатилган "давлат чегараси орқали шахсларни ўтказиш белгиланган ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади" ва 45-моддасида: "давлат чегараси тўғрисидаги қонунини бузганликда айбдор шахс­лар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар" деган қоида талабларини менсимади. Фарғона вилоятининг Фарғона тумани Водил қишлоғи билан чегарадош ҳудуддан ўзбек-қирғиз чегарасини ёриб ўтиб, қонунга хилоф ҳаракат қилди. Сўнгра У. Жумабоевнинг "Нек­сия"сига ўтириб, саёҳатни давом эттиради.

   Нафс - инсоннинг ичидаги кўзга кўринмас ёв. Унинг қутқусига учган кимса, ўзича "мазза" қилаётгандек ҳолатни туяди-ю, аслида тубанлик ботқоғига ботаверади. Охир-оқибат сири фош бўлгачгина гўё кўзи очилади. Агар у виждонини бутунлай йўқотмаган бўлса. Афсуски, баъзилар осонгина нафс бандасига айланиб қолишади. "Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади" деган халқ нақлини ҳеч хаёлларига келтиришмайди.

Йўловчиларни ўз вақтида тинч-омон манзилларига етказиш темир йўл транспорти ходимларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бу, аслида жуда масъулиятли вазифани айни вақтда бошқаларга ҳам тааллуқли томонлари ҳам бор. Яъни автомобилда ёки пиёда ҳаракатланаётганларнинг темир йўл кесишмаларидан ўтиш тартиб-қоидаларига риоя қилишларига бевосита боғлиқдир.

- Ҳой қўшни, Россияда ишлаб келмайсанми? - деди Адҳамжон Алишерга худди у ёқдаги "ёғли" юмушни хабарлаётгандай суюнчилаб.

- Менга нима бор узоқда, шу ердаям қиламан деганга иш кўпку, - деди Алишер қўшнисининг гапига ғаши келгандай.

- Иш кўпликка иш кўп-а, лекин танишим Олимжоннинг айтишича, ётоғиям, озиқ-овқатиям ташкилот ҳисобидан экан, ойига нақд 20.000 рублдан кам бўлмаган пулни санаб олавераркансан.