- Курилди: 718
Уч манфаату уч истак тўқнашувида фойда кимникию, зиён кимники?
Умр инсонга бир бор берилади. Унинг узун ёки қисқалиги аввало, ўзига, сўнгра шифокору дори-дармонларга боғлиқ. Узоқ яшаш учун соғлик биринчи даражали омил ҳисобланади. Олам ва одам ўзаро узвий алоқада экан, ташқи таъсирларнинг салбий оқибатлари киши танасидаги мувозанатни гоҳи-гоҳида бузиб туради. Бу дегани саломатлигимизга путур етади. Танамиздан ором кетади, ҳаётимиздан ҳаловат йўқолади. Ўшандай паллада барча бирдай тиббиёт ходимларидан нажот излайди, кўмак кутади. Ҳолатимизни текширган мутахассис ташхис қўйгач, яъни касаллик ўчоғи қаерда пайдо бўлганини аниқлаб, ўша жисму жонимизга олов қалаб, ҳароратимизни кўтараётган ичимиздаги "ёв"га қарши курашни бошлайди. Шифокор гўё бу майдонда мерган мисоли курашга киради. Унинг қуроли шак-шубҳасиз дори-дармонлардир. Бошқача айтганда, дори-дармонсиз врачу ҳамшира ўқсиз овчи билан баб-баравар. Демак, учлик шу ерда боғланади ҳамда врачу бемор фармацевт маҳсулотига эҳтиёж сезиши ҳаётий заруратга айланади. Мутахассис қайси дори-дармонни ёзиш, буюриш кераклигини ўйласа бемор тезроқ "аптека"лардан топишга ва соғайишга шошади. Агар врач чуқур билимга, етарли малакага ва юксак инсонийлик хислатларига эга бўлса, беморини (ўзи қийналиб турган) яна ортиқча азобга дучорламаслик учун сернаф ва арзон дори-дармонларни саралаб, рецепт қоралайди. Аксинча, ҳалоллик хислатидан бегона бўлса, унда худо урди деяверинг. Минг афсусларки, шундайлар тез-тез учраётгани халқимизда норозилик кайфиятини туғдириб қўймоқда. Айниқса, шифокорлар билан хусусий дорихоналарнинг хўжайинлари оғиз-бурун ўпишиб, беморларнинг зиёнига яна зиён қўшиб юборишмоқда. Буни миллатга, ҳамюртларга бемеҳрлигу беоқибатликдан, бошқа ном билан атаб бўлмайди. Худбинлик уларни эгри кўчаларга етаклайди. Фикрларимиз асослилигини бизнингча қуйидаги икки воқеа тасдиқлаб берса ажабмас.
- Курилди: 676
Умр инсонга берилган энг бебаҳо неъмат. Унинг қадрига етиб, ҳар бир сониясидан оқилона фойдаланган, хуш хулқи, мулойимлиги, ширинзабонлиги, хайрли ва савобли ишлари, оиласи, атрофдагилларга меҳрибончилиги, яхшилик қилишдек фазилатлари билан ҳаётини безаганлар ҳамиша ҳам давлатимиз, ҳам халқимиз эъзозида, олқишида бўлишади.
- Курилди: 841
Ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракат бир кунмас-бир кун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг ҳушёр ходимлари томонидан фош этилади. Чунки, жиноят изсиз қолмайди, ашёвий далиллар қўлга киритилса, жиноятчининг кирдикорлари янаям ойдинлашади. Комил ҳам (исми ўзгартирилган) қилмишлари шундай якун топишини ўйламаган эди.
- Курилди: 947
Халқимиз орасида "Менинг нафсим балодир, ўтдан-чўққа салодир" деган иқрорнома юради. Буни нафсининг сўзиги кириб, ўзгаларнинг ҳақига кўз олайтирадиган, сири фош этилгач эса, қаттиқ пушаймон чекадиганлар айтишади. Ўз ичида яшайдиган балонинг измига тушиб қолишнинг оқибати уқубатли эканидан дарак беришади улар. Бу гўё бошқаларга ҳам огоҳли сабоқдай янграйди. Биз қаламга олаётган нафс бандалари ҳам суд олдида жавоб беришларига, тегишли жазони ўташлари тўғри келди. "Улар кимлар?" деб қизиқаётган бўлсаларинг керак, албатта.
- Курилди: 834
Ўқотар қуроллар сақлаш ва ов мавсумида фойдаланишнинг тартиб-қоидалари мавжуд. Уларга амал қилмаслик қонунбузарлик саналади. Олмослик Меҳмонали Эрмановга жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди томонидан бежиз тегишли жазо белгиланмади.