Чуст тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида анча эскириб қолган бинода аҳолига хизмат кўрсатиларди. Инвестиция дастурига биноан 2016 йил бошидан қайта таъмирлаш бошлаб юборилди. Яна икки қаватли бино замонавий лойиҳа асосида, жаҳон андозаларига мос равишда қуриб битказилди. Бўлим учун барча қулайликлар яратилди. "Равнақ" масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари бу ишларни қисқа фурсатда ғоят сифатли уддалашди.

Тақдимот маросимида туман ҳокими А. Абдулходиев, меҳнат фахрийси И. Яҳёев, Чуст ТТБ бошлиғи О. Қосимов, бўлим мудири Ж. Бойматов, бўлим катта ҳамшираси М. Ҳакимовалар сўзга чиқишиб, туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш учун янада кенг имкониятлар яратилганини таъкидлашди.

Тадбир сўнггида илғор қурувчилар ва тиббиёт ходимларига туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Р. МАМАДАЛИЕВ.