Диспансер бош врачи Б. Сиддиқов йиғилганларни мазкур сана билан табриклади. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси С. Мўминов давлатимиз томонидан қандли диабет хасталиги билан оғриган беморларга кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликларни алоҳида таъкидлаб ўтди.
Диспансернинг болалар ва ўсмирлар бўлими мудири А. Абдулҳаев қандли диабет касаллиги сабаблари, унинг олдини олиш ҳақида мухтасар маъруза билан чиқди.
Ҳар йилгидек вилоят тиббий диагностика маркази ва бошқа ҳомийларнинг дори-дармонлари, эсдалик совғалари тақдим этилди.
Тадбирда касалликнинг олдини олишга оид викторина саволлари берилиб, ғолиблар рағбатлантирилди.
Яйрахон Зокирова болаларга кўрсатилган юксак эътибор учун ота-оналар номидан миннатдорчилик изҳор этди.
Байрам дастурхонига турли куз неъматлари ва ош тортилди. Санъаткорларнинг шўх куй ва қўшиқлари даврага янада файз киритди.
Рустамали Мамадалиев.