Даволаш муассасаси раҳбари ишчи-хизматчилари беморлар сони тўғрисида ўз худудидаги ўт ўчириш қисмига ҳар куни хабар беришлари шарт. Мустақил ҳаракат қила олмайдиган беморлар бўлган шифохоналар замбил билан таъминланиши, оғир ҳолатдаги беморлар учун мўлжалланган хоналар бинонинг пастки қаватида жойлашган бўлиши керак. Хоналарга, коридорларга қўйилган жиҳозлар қутқарув йўлаклари ва эшикларни тўсиб қўймаслиги шарт.
Шунингдек, беморлар ётқизилган бинолардан даволаш жараёни билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш, деразаларга металл панжаралар ўрнатиш, ёғочли деворлар ва шифтларга қоғоз елимлаш, уларни ёнувчи ҳамда мойли бўёқларда бўяш, заҳарли моддалар чиқарувчи материаллардан фойдаланиш, кислород баллонларини даволаш муассасаси биноси ичига ўрнатиш, резина ва пластмасса қувурларидан, носоз электр жиҳозларини ишлатиш, муассаса ертўлаларига устахона, омборхоналарни жойлаштириш қатъиян ман этилади. Сув қайнатгич, титанлар, тиббиёт асбобларини стерилизация қилиш ҳамда парафин ва озикритларни эритиш мосламаларини ўрнатиш ва ишлатиш шуларга мослаштирилган хоналарда амалга оширилиши керак.
Архив ҳужжатлари даволаш хоналаридан 15 метр узоқликда бўлиши, иситиш тизими эса марказлаштирилган тармоққа уланиши мақсадга мувофиқ.
Ёнғиннинг яна бир асосий сабабчиси носоз электр қурилмаларидан фойдаланиш ҳисобланади. Эҳтиётсизлик оқибатида ёнғин содир этилса, ишхонангизга, хонадонингизга ва инсонлар ҳаётига хавф солиши, моддий зарар кўришингиз мумкинлигини асло унутманг. Қиш мавсумини беталофат ўтказишга барчамиз масъулмиз.
Зикрулло ЭРАЛИЕВ,
Наманган шаҳар ИИБ ЁХБ инспектори.