1 майдан 10 майга қадар вилоятимизда Миллий эмлаш кунлари ўтказилди. 16 ёшли болалар профилактик эмлаш тавқимига кўра грипп, бўғма ва қоқшол касалликларига қарши эмланди. Тиббий тадбирни уюшқоқлик билан ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрилди. Даволаш-профилактика муассасалари ходимлари ДСЭНМ вакиллари билан ҳамкорликда иш ташкил қилдилар.
Маълумки, болаларни ўз вақтида эмлаш турли касалликларнинг олдини олишда самарали усул ҳисобланади. Юртимиз фарзандлари саломатлигини ишончли муҳофаза қилишга қаратилган эзгу мақсалар йўлидаги изчил саъй-ҳаракатлар ижобий натижалар бераётир. Эътирофлиси шундаки, сўнгги йилларда мамлакатимизда полиомиелит, қизамиқ, қизилча, бўғма ва қоқшол каби касалликлар қайд этилмаган.
Огоҳлик - давр талаби. Шундай экан, миллий эмлаш тадбирларининг юксак даражада ташкил этиш барчанинг, айниқса ота-оналарнинг ҳам муҳим вазифаси эканлигини асло унутмаслик керак.
А. АЛИХОНОВ,
РС ва ТСИ вилоят филиали
бўлим мудири.